3:25

Худо учун иложсиз эмас

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Баъзан Худо биздан истаган кичкина нарсани қилсак, кейинги гал У биздан истаган нарсани қилишимиз осонроқ бўлади. Аввалги суҳбатимизда келтирилган шогирдлар имконсиз, деб ўйлаган пайтда Масиҳнинг айтганига қулоқ солиб, мўл-кўл балиқ тутгани ҳақидаги воқеа ёдингиздами? Бу парчадаги балиқчилар ҳам бир умр балиқ овлаб келишган, Исо Масиҳ эса улардан катта нарсани сўраётган эди. У Бутрусдан сўраган нарса балиқчилар тили билан айтганда иложсиз эди. Чунки Исо Бутрусдан “Чуқурроқ жойга сузиб бориб, ўлжа учун тўр ташла” деган эди. Ишончим комилки, Бутрус ҳайрон бўлган. Хуллас, Исо гапидан кейин Бутрус бир нималарни ўйлагани аниқ. Унинг ичидан ўтган фикрлардан бири “Мен бир умр балиқ овлайман. Мен ҳам гуруҳимдагилар ҳам тунда саёз жойда балиқ овлаш нима-ю, кундуз куни чуқур жойда овлаш нималигани биламиз”.

Narrator 2 Бунинг умуман иложи йўқ эди. Бутрус шундай ўйлаган бўлса керак: “У ҳамма жойларда таълим бериб юрувчи Устоз. Мен эса балиқчиман. У менга нима қилиш кераклигини айтаяптими, яъни қайиғимга чиқиб олиб буйруқ беряптими? Ҳўжайинчилик қилиб, қайиқни қаерга олиб боришни айтяптими?” Хуллас, Исонинг бу гапи ақлга сиғмас эди. Бутрус эса жавоб қайтариши керак эди ва у ақлли жавоб қилди. Худо бирон марта сизлардан шунга ўхшаш иложсиз нарсани сўраганми? Қай биримиз, “Худо нимани айтса, шуни қиламан” деганмиз? Ҳаммамизда ҳам бундай ҳолат бўлган ва биз “Раббим, бу нарса яхшига ўхшайди, бироқ…” деймиз. Баъзан эса айтиб ўтганимиздек, Худонинг иродасини билиш осон бўлмайди. Баъзи пайтлари Худонинг иродасини билиб туриб ҳам Унинг айтганини қилиш мушкул. Энг аввало, кимлигимиздан қатъий назар ҳар биримиз учун Унинг иродаси бор.

Narrator 1 Баъзилар, “Мен оддий онаман” дейиши мумкин, бироқ оддий она бўлиш деган тушунча йўқ. Сизда фарзандларингизни солиҳ инсон қилиб вояга етказиш маъсулияти бор. Бу энг катта маъсулият, энг машаққатли иш бўлиб, бугунги кунда кўпчилик оналар буни уддалай олмайдилар. Демак, ҳар биримизнинг ҳаётимиз учун Худонинг иродаси бор. Биз бажаришимиз керак бўлган ишларни қила олишимиз учун Худо бизга керак бўладиган ҳамма нарсаларни берган. Биз эса ўз малака ва маҳоратларимизни чархлаб, Худо бизга берган қобилиятларни ривожлантиришимиз лозим. Худо сизга айтган ишларни қила олишингиз учун сизни керакли барча жиҳозлар билан таъминлаган. Сизларни керакли жиҳозлар билан таъминламай туриб, У сизларни ҳеч нарсага даъват қилмайди. Шундай қилиб, қилишимизни истаган ишларни қила олишимиз учун У бизни керакли ҳамма нарсалар билан таъминлаган.

Narrator 2 Кичик нарсаларда ҳам катта нарсаларда ҳам У бизга Ўз иродасини кўрсатади. Кичик масалаларда Худонинг иродасини бажаришни ўрганганингизда, катта масалаларда Унинг иродасини бижаришингиз қийин бўлмайди. Нима учун? Чунки сиз аллақачон Унга итоатда бўлишга ўргангансиз. Кичкина масалаларда Унга эргашишни ва итоат қилишни ўргангансиз. У сизнинг ҳаётингизда қандай ишлаётганини кўргансиз. Ибодатларингизга қандай жавоб берганини кўргансиз. Сизга аниқ кўрсатмаларни қандай берганини кўргансиз. Шунинг учун катта муаммолар келганда, У аввал бундай қилган, бу катта муаммони ҳал қилишда ҳам мадад беради, дейдиган бўласиз. Демак, ҳар биримиз бизнинг ҳаётимиз учун Унинг режаси борлигини, бу режани амалга оширишда У биз билан эканини, биздан истаган нарсаларни қилишимизда бизга ёрдам беришини билишимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top