3:29

Ақлга сиғмас нарса

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Менга Муқаддас Каломда келтирилган Исонинг дўсти Лазарнинг ўлгани ҳақидаги ҳикоя жуда ёқади. Исо Масиҳ дўстининг касал бўлганини эшитиб ҳам олдига бормади. У кечроқ, Лазар ўлганидан кейин борди. Ҳар ҳолда биз шундай деб ўйлаймиз. Хўш, Лазарга шифо бериш Исо учун яхшироқмиди ёки қабрнинг олдига бориб, “Қабр тошини четга суринглар”, деб кейин “Лазар, бу ёққа чиқ” деганида Лазарнинг қабрдан чиқиб келишими? Исонинг режаси энг яхши режа бўлганига қўшилмайсизми? Шунақа имонни тасаввур қилиб кўринг. Исо қабрнинг олдига келди. Кимдир: “Мен бунга ишонмайман. Агар У Лазарга ташқарига чиқишни буюрмаганда, аввал ўлиб кетган ҳар қандай авлиёлар ўша вақтда қабрдан чиқиб келарди” дейиши мумкин. Бироқ инсоний нуқтаи-назардан бу ақлга сиғмайдиган нарса. Худо сиздан ақлга сиғмайдиган нарсаларни талаб қилади.

Narrator 2 Қарор қилиш сиздан – менга ақлсиздек туюлса ҳам Худога итоат қиламанми? Эсингизда бўлсин – инсоний ҳисларнинг ўзи етарли эмас. Инсон Худонинг ҳисларига эга бўлиши керак. Унутманг – инсоний ҳислар нолойиқлик ҳиссини уйғотади. Фақат инсоний ҳислар билан кам нарсаларни биласиз. Илоҳий ҳислар билан эса кўп билим ва тушунчага эга бўласиз. Исо Масиҳ шундай ҳисга эга эди. У нима қилмоқчи эканини яхши биларди. Баъзан биз Исо Масиҳ кеч қоляпти, деб ўйлаймиз. Ўз тажрибмдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, менда ҳам кўпинча шундай бўлган. “Раббим, назаримда Сен бироз кечикяпсан” деб ўйлаганман. Кўпинча биз Худога шикоят қилиб, “Нима учун жим қараб турибсан? Бу ерда нималар бўляпти ўзи?” деб сўраймиз. Бир нарсани билинглар – Худо бизга сабабини тушунтиришга мажбур эмас. У бизга Ўзининг иродасини билдиради, холос.

Narrator 1 Бизнинг ваэифамиз эса, ҳатто ақлимизга сиғмаса ҳам Унинг айтганига итоат қилиш. Юқорида айтиб ўтган ҳар бир вазиятда кейинроқ нима бўлганини тушундим. Диққат билан қулоқ солинглар. Мени эшитяпсизларми? Омин, денглар. Ибодат қилиб сўраган, қилишни истаган ёки олишни истаган нарсаларингиз учун Худо “Йўқ” деса, билингки, Худо сизни ҳимоя қилаётган бўлади. Яна қайтариб айтаман – У “йўқ” деса, билинки, У сизни ҳимоя қиляпти. Буни ҳеч қачон унутманг. Агар буни тушунишга ва тушунтиришга уринсангиз, дўстларингиз сизнинг фикрингизга қўшилиши мумкин. Бироқ бу тўғрими? Йўқ. “Буни тасаввур ҳам қилолмайман” дейишлари мумкин. Кўриб турганингиздек, улар фақат инсоний ҳис-туйғуларга берилган. Ҳамма нарсанинг бошини ва охирини, сабабини ва натижасини биладиган Зот эса ягонадир. У қачон “йўқ” деса, демак энг тўғри йўл шу.

Narrator 2 Шу йиллар давомида Худо менга қачон “йўқ” деганини ҳам айтишим мумкин. У ҳар доим ҳақ бўлиб чиққан. У неча маротаба ҳақ бўлиб чиққанини санаб ўтишимга ҳожат йўқ. Чунки ҳар гал У ҳақ бўлган. Нима учун? Чунки У – Худо. Ўз табиатига кўра, У бизга ҳаётимиз учун йўналиш беради ва кейин нима қилишимиз кераклигини кўрсатади. У сизнинг ҳаётингизда ҳам шундай йўл тутади, чунки У сизларни севади ва сизлар учун қайғуради. Каломдаги бу парчани ўқиганимда Худо Бутруснинг ҳаётида нима қилгани ва Бутрус нима дейиши мумкин бўлгани, нима қилиши мумкин бўлгани ҳақида ўйлаб қоламан. У “Ҳазрат, мен туни билан ов қилдим, лекин ҳеч нарса тутолмадим. Жуда чарчадим, энди тўрларимни тозалашим керак” дейиши мумкин эди. Бироқ “Майли, Сиз билан бораман” деди. Ҳар доим Худонинг иродаси учун энг тўғри жавоб – ҳўп бўлади, дейишдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top