3:26

Сиз муҳимсиз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биз дунёга қарасак, баъзилар ҳаётларининг қайсидир жабҳаларида муваффақиятга эришганини ва атрофидагилар учун муҳим одам эканини кўрамиз. Сўнг эса ўзимизга назар ташлаймиз. Агар инсон сифатида ҳамда масиҳий сифатида муваффақиятда яшаётган бўлсангиз яхши, аммо бундай бўлмаса-чи? Ташвиш қилманг. Сиз Худованд учун аҳамиятлисиз. Шунинг учун ҳам У сизнинг ҳаётингизда ўзгача бир иш қилмоқчи. Ҳаётингиз учун Унинг иродаси борлигини биласиз. Фақат Унинг иродасига “Ҳа” дейиш қолган ҳолос. Биз қўрқамиз. Худонинг иродасига қулоқ солсак ҳаётимиздаги баъзи қулайликлардан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқамиз. Қулоқ солинг, ўзимизча таҳлил қилиб, “унда бу нима бўлади? Одамлар нима деб ўйлайди? Бу одам нима деб ўйлайди? Нималар содир бўлади? Айтайлик, мен бунга тайёр эмасман!” деган ҳаёлларга бормасак, ҳаммаси осон бўлади.

Narrator 2 Бошқача айтганда, ҳаммаси таҳлил қилишга бориб тақалади. Сизни ташвишлантираётган бу нарсалар ҳақида Худо аллақачон ўйлаб қўйган. Сизни иккилантираётган бу нарсаларнинг барчасини У аллақачон ечимини топиб қўйган. Сизга буни қилишни айтишидан олдин У ҳаммасини ҳал қилиб бўлган ва сиз “ҳўп” деган заҳотингиз амалга ошишга тайёр қилиб қўйган. Ўзингизга Худо учун аҳамиятсиз шахс сифатида қараманг. У сизни севади. Сиз учун ғамхўрлик қилади. Қулоқ солинг, агар У бошқа одамни севганчалик сиз сева олмаганида, Ўзи таъкидлаганидек Худо бўла олмас эди. Бошқача айтганда, Худо кимни сизни севгандан кўпроқ севади? Бундай одамни топа олмайсиз. Эҳтимол, сиз ўзингизни “маҳсус эмасман”, деб ўйлашингиз мумкин. Кимдек маҳсус? “Бу одамдек, ана у одамдек” деб, кимларнидир исмини айтишингиз мумкин.

Narrator 1 Лекин биласизми нима? Худди ўша одамлар ҳам кимгадир қараб туриб, “Мен бу одамлардек маҳсус эмасман” дейиши мумкин. Ўзингизни бошқалар билан солиштирманг. Қулоқ солинг, Худо инсонларни заводдан бир хил қилиб ясаб чиқармайди. Сизга ўхшаши йўқ. Сиз Худонинг ижодисиз, сизни Ўзига шон-шараф ва улуғворлик келтиришингиз учун яратган. Унга шон-шараф ва улуғворлик келтиришнинг энг самарали йўли – Унинг иродаси бўйича яшашдир. Унинг режаси шундай. Бутрус ҳам Исога “бугун эмас” дейиши мумкин эди. Агар у шундай деганида мўл-кўл марҳаматдан ва Худонинг улуғворлигини кўришдан қуруқ қолиши мумкин эди. Биз қандайдир катта ва маҳсус режа ҳақида гапирмаяпмиз. Балки Бутруснинг одатга айланган кундалик ишлари ҳақида гапиряпмиз. Баъзи кунларни биз режага киритмаймиз.

Narrator 2 Шундай кунлар бўладики, Худо қилаётган ишларни бутунлай унутиб қўямиз. Шундай кунлар бўладики, янги имкониятлар ёки муаммолар юзага келади. Худо ҳаётимизни бутунлай бошқа йўналишга буриб юбориш учун бизга гапиришни истайди. Шунинг учун ҳам ҳаётимиздаги ҳар бир кунимиз, ҳар бир кундаги Худонинг иродаси биз учун жуда муҳим. Шунинг учун сиз билан мен Худонинг иродаси пайидан бўлишимиз жуда муҳим. Қисқача қилиб айтганда, сиз атрофингиздаги одамлардан кам эмассиз. Худованд сизни маҳсус хизмат учун танлаган. Ҳаётингиз учун Унинг режаси бор. Сиз Худонинг шон-шарафини, улуғворлигини дунёга ёйиш учун танлангансиз. Бундай ишда муваффақият қозонишингиз учун сиз бор-йўғи, Бутрус айтганидек, “Сен айтсанг буни бажараман”, деб ишга киришинг. Шунда Унинг марҳамати ва улуғворлигининг гувоҳи бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top