3:41

Қарорлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биз ҳар куни катта ёки кичик қарорлар қилишимизга тўғри келади. Ҳар қандай қарорни ҳам ўйлаб, торозуга тортиб кейин қабул қилиш керак бўлади. Яхшики баъзан қарор қилишдан олдин ўйлаб олишга имкон бўлади. Бошқа пайтларда эса шошилинч қарорлар чиқаришимизга тўғри келади. Нима ҳам дердик, бу ҳаёт. Аммо бугун чиқарган қарорларимиз оқибатлари ҳақида сўзлашишни маъқул кўрдик. Бирор кимга ниманидир ўргатиш учун ҳаётий мисоллардан намуна келтирсангиз, ўзгаларнинг ҳаётидаги воқеалардан ва уларнинг оқибатларидан сабоқ олиш имкони кўпроқ бўлади. Шунинг учун ҳам бугун диққатингизни Саҳрода китоби 32 боб 1-24 оятларда ёзилган воқеага қаратмоқчимиз. Худованд Исроил ҳалқини ва ниҳоят ваъда қилинган юртга олиб кираётган эди. Аммо шу орада Рубен ва Гад қабилалари Худованд беришни истаган ерга ўтмай, дарёнинг бу томонида қолишга қарор қилди.

Narrator 2 “Рубен ва Гад қабилаларининг чорваси ниҳоятда кўп эди. Улар Язир ва Гилад ерларининг* чорвабоп эканлигини кўриб, Мусо, руҳоний Элазар ва жамоа йўлбошчиларининг олдига бориб шундай дейишди: — Отарўт, Дибон, Язир, Нимро, Хашбон, Элалей, Савом, Наво, Байўн шаҳарлари жойлашган бутун ўлкани Эгамиз Исроил халқига мағлуб қилиб берди. Булар ниҳоятда чорвабоп ерлар экан. Биз, қулларингизда эса чорва бор. Агар биз сизларнинг илтифотингизга сазовор бўлган бўлсак, ўша ерларни бизга мулк қилиб берсангизлар, бизни Иордан дарёсининг нариги томонига* олиб ўтмасангизлар.” Улар дарёнинг нариги томонида Худонинг қандай баракати кутиб турганини билмасдилар, шу сабаб ўз ақлларига ва ўлчовларига ишониб, бу икки қабила дарёнинг бу томонида чорва учун қулай жойга жойлашишга қарор қилди.

Narrator 1 Шу жойида сизга бир савол берсам, — Бутун халқни бошлаб кетаётган Худо бу икки Рубен ва Гад қабилаларида чорва кўплигини ва уларга қандай ерлар кераклигини билмасмиди? Албатта биларди. Дарёнинг у томонида ҳам бундай чорвабоп ерлар етарли эди. Бироқ бу икки қабиланинг кўзига дарёнинг бу томони яхши кўриниб, ўз инсоний ўлчовларига кўра қарор қабул қилдилар. Шундай қилиб, бу икки қабила Худо Ўз халқига ваъда қилган серҳосил юртга киришни истамади. Оқибати қандай бўлди? Худонинг марҳаматидан бебаҳра қолди. Чиқарган қарорларимизнинг оқибатига яна бир мисол келтирсак бўлади. Қарор қилаётганимизда асосан нимага суянамиз? Ўз тажрибамиз ва ақлимизга, шундайми? Албатта, дунёда жуда кўп одамлар шундай қилади, аммо сиз Худонинг фарзанди бўлсангиз, қарор чиқаришдан олдин Худога қарайсиз.

Narrator 2 Унинг иродасини қидирасиз. Исроил халқи ваъда қилинган ерга киришларидан олдин, ўйлаб кўрганларидек, нима деркин, деб Худодан ҳам маслаҳат оласиз. Унинг Каломига қараб, қилаётган қарорингиз Худонинг иродасига тўғри келиш-келмаслигини ўйлаб кўрасиз. Мусо пайғамбар Худо беришни ваъда қилган юртга 12та айғочини юборди. Улар бориб келиб, Худо ваъда қилган ер чиндан ҳам ажойиб ва ҳосилдор эканига амин бўлишди. Бироқ юборилганлардан 10таси бу юртга бас келолмаймиз, деб қарор қилган бўлса, фақат икки киши Холиб билан Ёшуагина Худонинг ваъдасига ишониб, “Кира оламиз”, деб қарор қилишди. Кейин эса ўша 10та одамнинг қарорлари оқибати қандай бўлганини биласиз. Улар саҳрода яна 40 йил қолиб, ўша ерда ўлиб кетишди. Аммо Худованд Ўзига ишонган ва Унга қараб қарор қилган Холиб билан Ёшуани ўша ерга киришга муяссар қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top