3:33

Худованд менинг Чўпоним

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худонинг ҳар бир фарзанди Забур 22 боб 1-3 оятларни жуда яхши билади. “Эгам Менинг чўпонимдир. Муҳтожлик кўрмасман. Ям–яшил яйловларда У менга ором беради, Сокин ирмоқлар бўйида У мени етаклайди. У менга қайта куч бахш этади. Ўзининг номи ҳақи–ҳурмати Мени тўғри сўқмоқлардан етаклайди.” Бу оятларни эшитганимиз ҳамоно юрагимизга илиқлик югуради ва ўзимизни Худованднинг паноҳида хавфсиз сезамиз. Бугун сизлар билан ҳазрати Довуд нега Худовандни бундай атаганини билиб оламиз. Бу оятлар бизга Худованднинг меҳрибон Чўпон эканлиги ва бизга сабр ва мулойимлик билан ғамхўрлик қилиши, бизни бошқариши, керакли нарсалар билан таъминлаши ва ҳимоя қилиши ҳақидаги бир ажойиб суратни гавдалантиради. Сизга маълумки шоҳ ва пайғамбар Довуд бир пайтлар ўзи ҳам чўпон бўлган.

Narrator 2 Исроил халқи одатларига кўра, чўпонлик энг аҳамиятсиз иш ҳисобланиб, бу ишни оиланинг энг кичиги бажарган. Ҳазрати Довуд эса оилада энг кичиги эди, шу сабабли ҳам ака-укалари ва отаси унга аҳамият бермасди. Қизиғи шундаки, шоҳ, пайғамбар ва шу билан бирга яхши жангчи бўлган Довуд орқага қараб, ўзининг чўпонлик йилларини эслаб, Худони яхши чўпонга ўхшатган. Худони чўпон сифатида тасвирлаш шунчалик муҳим эдими? Чўпон қўйларига яқин муносабатда бўлади. Шоҳ сифатида тасвирласа ҳам бўларди, аммо шоҳ халқни умумий ҳолда кўрса, чўпон қўйларининг ҳар бирини яхши билади. Йўқолган қўй ҳақидаги масални айтиб бераётганида Исо Масиҳ шундай дейди: “Сизларнинг орангизда кимнингдир юзта қўйи бўлса–ю, биттаси йўқолиб қолса, тўқсон тўққизтасини яйловда қолдириб, йўқолган қўйни топмагунча қидирмайдими?” (Луқо 15:4)

Narrator 1 Чўпон қўйларинининг ҳаммасига эмас, ҳар бирига ғамхўрлик қилади. Худо ҳам бизга шундай ғамхўрлик қилади. У бизнинг кучли ва заиф томонларимизни билади, ҳатто бошимиздаги сочимиз толаларининг сонигача билади. У қачон йўқолиб қолганимизни билади ва Исо Масиҳ орқали бизни топади. Хўш, Худованд Чўпонимиз экан, бизнинг қўйларга қандай ўхшашлигимиз бор? Биз қўйларга ўхшаб тентираб кетиб қоладиган одатимиз бор. Англаймизми йўқми, тўлиқ ва ҳар доим Чўпоннинг ёрдамига муҳтожмиз. Бироқ бир нарсани тушуниб етишимиз жуда ҳам муҳим, агар ўзимизни қўй сифатида кўролмасак, Худони ҳам Чўпон сифатида кўролмаймиз. Биз кўзларимизни очиб, Худовандга қанчалик муҳтожлигимизни кўрмагунимизча, Унинг ҳаётимиздаги таъминотини ҳам кўролмаймиз. Аммо, ҳамма нарсани ўзимиз қила оламиз, деган ёлғонга ишонсак, таъминотимиз ва хавфсизлигимизнинг асосий таъминотидан узоқлашиб, тентираб кетиб қоламиз.

Narrator 2 “Муҳтожлик кўрмасман”, деганда ҳазрати Довуд Худовандга қанчалик суянишини англаган. “Мен муҳтожлик кўрмасман асло”, чунки Худованд яхши чўпон ва ишончим комил, нимага муҳтож бўлсам У менга шуни беради. Худо мени севгани учун, “муҳтожлик кўрмайман”. Худо менинг Чўпоним бўлгани учун, “муҳтожлик кўрмайман”. “Муҳтожлик кўрмайман ” дегани нима? Бугунги кунда “муҳтожлик” сўзига қарасангиз, етишмаслик, бўшлиқ, тугаб қолиш каби маъноларни билдиради. Матто 6 бобда Исо Масиҳ Худованд бизнинг жисмоний муҳтожликларимизни ҳам қондириши ҳақида гапирган. Забур 22 бобда эса нафақат жисмоний балки, руҳий истакларимиз ҳам назарда тутилган. Демак, бу оятга кўра, фақат Худованд бизни ҳам жисмоний ҳам руҳий муҳтожликларимизни тўлдирар экан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top