3:45

Ҳақиқатлар асоси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугунги кунда кўпгина ёшларимиз афсуски, жамоатга душман кайфиятда, аммо жамиятга дўст сифатида яшашда давом этишмоқда. Бунинг сабаби нима? Сабаби улар Масиҳнинг кимлигини етарли даражада билишмайди. Шу сабаб ҳам улар ҳамма нарсага, айниқса жамиятга тегишли бўлган ҳамма нарсага қарши чиқадилар. Улар жамиятдаги ўрнатилган тартиб ва унинг ўзгармас имтиёзларига тоқат қилоломайдилар. Ҳеч қандай сабабсиз, жамоатни ҳам рад этадилар, сабаби улар жамоатни бундай нуқсонларга тўла деб ҳисоблайдилар. Шунга қарамай, улар рад этаётган нарса бу Исо Масиҳ эмас, аксинча бугунги кундаги жамоат. Айнан шунинг учун, улар масиҳийликка асос солган Асосчи билан замонавий жамоатнинг ҳолатидаги қарама қаршиликларни кўриб, жамоатга нисбатан танқидий ва совуқ муносабатда бўладилар.

Narrator 2 Бироқ Исо Масиҳнинг шахси ва таълимоти ўз жозибасини йўқотмаган. Ахир, Унинг Ўзи ҳам баъзи нарсаларга нисбатан ўрнатилган қоидаларга қарши чиққан, Унинг баъзи сўзлари эса инқилобий тус олган. Айтишларича, Унинг идеаллари ўзгармаган. У қаерга бормасин, одамларга севги ва тинчлик улашган. Ундан ташқари, У қандай таълим берган бўлса, Ўзи ҳам худди шундай яшаган. Лекин, У ҳақиқатда шундай бўлганми? Дунёда кўпгина одамлар Масиҳнинг ҳақиқати ва масиҳийлик ҳукм сурган масиҳий оилаларда тарбияланаяпти. Лекин, бу одамларда салбий ҳислатлар шаклланганида ва мустақил фикрлашни бошлаганларида, масиҳийликнинг кучли томонларини ўрганиш ўрнига, осонгина ёшлигидан амал қилиб келган динидан воз кечишади. Яна кўпгина одамлар эса масиҳийлик муҳитида тарбияланмаяптилар.

Narrator 1 Бунинг ўрнига улар буддизм, индуизм, ислом ва дунёвий инсонийлик, коммунизм ёки эгзистенциализм, яъни замонавий фалсафанинг иррационал йўналиши каби таълимотларга берилиб кетганлар. Бироқ улар ҳам бошқалар ҳам, агар баъзида Исо Масиҳ ҳақида ўқиб қолсалар, Унда қарши чиқиб бўлмайдиган ва осонгина қўл силтаб кетолмайдиган бир жозиба борлигини англайдилар. Шундай қилиб биз, Носиралик Масиҳнинг тарихий шахс эканлигидан бошлаймиз. У шубҳасиз, мавжуд бўлган. Бу борада ҳеч қандай асосли шубҳа йўқ. Унинг тарихий шахс эканлиги маъжусий ҳамда масиҳий авторлар томонидан тасдиқланган. У ҳақида айтиш мумкин бўлган кўп нарсаларга кўра, У инсон эди. У туғилди, ўсди, тер тўкиб меҳнат қилди, дам олди ва ухлади. У бошқа одамлардек еди, ичди, азоб чекди ва ўлди. Унинг танаси ва ҳис туйғулари ҳам ҳақиқий инсонникидай эди. Аммо Унинг қандайдир маънода Худо бўлганлигига чиндан ҳам ишона оламизми?

Narrator 2 Унинг илоҳийлиги фақатгина масиҳийларнинг бетакрор тушунчаларида эмасми? Масиҳийларнинг Носиралик дурадгор Худонинг ягона Ўғли, деган ажойиб ишончини қўллаб-қувватлайдиган қандайдир далил борми? Бу асосий ва залворли савол. Бу саволга жавоб бермасликнинг иложий йўқ. Очиқ бўлиш керак. Агар Исо Масиҳ инсон танасидаги Худо бўлмаган бўлса, демак масиҳийлик тамом. Шунда бизда бор-йўғи ғоялари ажойиб бўлган ажойиб аҳлоқни тарғиб этадиган яна битта дин қолади, аммо унинг ўзига ҳос ҳусусияти йўқолади. Бироқ Исо Масиҳнинг илоҳий табиати ҳақидаги яхши, кучли, тарихий ва тўғри одам ақлан ўз жонига суиқасд қилмай ишона оладиган далил мавжуд. Бизда Исо Масиҳ Ўзи ҳақида жасорат ва камтарлик билан айтган ноодатий бир баёноти бор. Кейин эса, Унинг ҳеч кимники билан солиштириб бўлмайдиган характери бор. Унинг қудрати ва камтарлигини ҳеч бир инсон рад этолмайди. Шундай экан, фарзандларимиз, Унинг кимлигини тан олиб тушунишлари учун етарлича асослар бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top