3:20

Отамни топдим

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун Қорақалпоқ юртида яшаётган бир биродар опамизнинг гувоҳлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз. У гувоҳлигини шундай бошлайди: “Эсимда, отам бизни ёшлигимизда ташлаб кетган. Эсимни таниганимдан бери, онам 5 қизни амаллаб боқиб келган. Ҳаётда Раббийни топишимга онам сабабчи бўлган. Отам бизни ташлаб кетди. Бошқа аёлга уйланди. Аммо бир неча йиллардан сўнг отам вафот этди. Онам отамнинг жанозасига катта бўлганимиз учун мени ва опамни жўнатди. Опам билан у ўлган хонага кирдик. Кейин эса кўмишга ҳам бордик. Ўша пайтдан бошлаб, опам ўзгариб қолди. У тез-тез ўзини ўлдиришга уринадиган ва ҳаёли қочиб кетиб қоладиган бўлиб қолди. Уни руҳан ҳаста бўлди дейишди. Онам опамнинг аҳволига даво топиш учун турли табиблар ва кинначилар билан кўришди. Опамни уларнинг олдига олиб борди, аммо ҳеч фойдаси бўлмасди.

Narrator 2 Бир куни онам имонлилар билан учрашиб қолибди. Улар онамга Исо Масиҳ ва Унинг нажоти ҳақида сўзлашган. Онам бир-икки марта уларнинг йиғилишига бориб, Масиҳни Нажоткор сифатида қабул қилди. Кейин эса опамни ҳам олиб борди. Опам бироз ўнглангандек бўлди. Ҳатто тузалиб кетади, деб ҳам ўйладик. Бироқ бир куни кечқурун, опамнинг ўрнида йўқлигини сезиб қолдик. Уни уч кун қидирдик. Охири бир фермер одам опамни қабристонда қабрлар ичида ётганини кўриб қолибди. Кун совуқ бўлгани учун ҳеч ким деярли у томонга ўтмаган ва уч кун унинг ўлиб ётганини кўрмаган. Уни кўмдик. Кейин онамга мени ҳам ўша биродарларнинг йиғилишига олиб боришини илтимос қилдим. Мен опамнинг воқеасидан жуда таъсирланган эдим. Ўша ерда Исо Масиҳни ҳаётимга қабул қилдим. Отам бизни ташлаб кетгани учун, Худони Отам сифатида қабул қилишга қийналдим.

Narrator 1 Бир неча йиллар, Худонинг Каломини ўқиб, Худонинг қандайлигини, Унинг Оталик юрагини кўрдим. У менинг жисмоний отамга ўхшамаслигини билдим, тушундим. У билан яқин бўлганим сари Худонинг Оталигини осонроқ қабул қила бошладим. Худо Муқаддас Китоб орқали менга шундай деди, “Сарвари Олам яна шундай деб айтган: “Мен сизларга Ота бўламан, Сизлар эса Менга ўғил–қизлар бўласизлар.” У менинг ҳам сингилларимнинг ҳам Отаси бўлди. Унинг Каломини ўқиганим сари опамнинг ичига ўлим руҳи кириб олганини опам эса бунга қаршилик қилолмаганини англадим. Менинг оиламда бу нарса такрорланмаслиги учун, ёшлигимдан Худога қаттиқ ёпишиб катта бўлдим. Кейин турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғим ҳам имонли. У билан бирга тўртта фарзандни Худонинг йўлида тарбиялаб келаяпмиз. ”

Narrator 2 Юқоридаги гувоҳлик, мени жуда таъсирлантирди. Худованд турли йўллар билан Ўзини бизга топдиради, аммо бу дунёнинг ҳокими шайтон бизнинг кўзларимизни кўр қилиб, ёвуз жинларини ҳаётимизга тиқиштиради. Биз ўзимиз ҳам Худони билмаган ҳолда беиҳтиёр ёвуз руҳларга эшик очиб берганимизни билмай қоламиз. Нега одамлар орасида “Фалончининг ўзи ёки фалончининг ўғли ёки қизи вос-вос касалига чалинибди”, деган гаплар юради? Буларнинг барига шайтон ва унинг инс-жинслари сабабчи эканини билишадими? Баъзилар билади, бошқалар эса билмайди. Билганлари ҳам бу ёвуз руҳлардан қандай озод бўлишни ёки озод бўлишнинг ҳақиқий йўлини билишмайди. Уни ҳайдаш учун яна бошқа ёвуз руҳнинг ҳукмронлиги остидаги куф-суфчининг олдига боради. Афсуски, ҳақиқий Худо ва Унинг нажотини билмай ўлим руҳи остида қийналиб, жонига қасд қилаётганлар талайгина.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top