Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун биз сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган гувоҳлик кўпгина инсонларга аллақачон Худонинг хушхабарини бўлишишга улгурган, Худонинг йўлига мустаҳкам тушиб олган бир биродаримизнинг гувоҳлиги. У шундай дейди: “Мен мактабни битириб Қўқондаги институтнинг инглиз тили факултетига ўқишга кирдим. Инглиз тилини яхши билмасдим, аммо тест жавобларидан етарлича бал тўплабман. Аниқроғи, бу Худонинг иродаси бўлган. Институтда ўқиб юрган кезларимда, бувим қазо қилиб қолдилар. Мен уйга кетдим. Қайтиб келгач, ҳамма гуруҳдошларим бир ҳилда таъзия билдиришди, фақат бир гуруҳдош ўртоғимнинг таъзияси уларникидан ажралиб турарди. Мен ҳайрон бўлдим. Нега у бошқача гапирди? Кейин тез-тез у менга далда бериб турди. Биз у билан дўст бўлиб кетдик. Унинг фикрлари мен атрофда эшитиб ўрганган одамларнинг фикридан тубдан фарқ қиларди.
Narrator 2 У биз жуда кам биладиган пайғамбарларнинг тарихи ва ҳаёти ҳақида ҳам жуда батафсил ҳикоя қилиб берар ва Худованд нима учун у ёки бу пайғамбарни танлагани, уларнинг ҳаётида қандай ишлагани ҳақида сўзларди. Мен жуда қизиқиб, бундай ажойиб ва тўлиқ маълумотларни қаердан ўргангансан, деб сўрадим. У эса Инжил ўқишини ва ўша китобда ҳамма пайғамбарлар ва айниқса Исо Масиҳ ҳақида жуда кўп ва тўлиқ маълумот ёзилганини айтди. Унинг ҳикояларини жон қулоғим билан тинглардим. Бир куни мен уни институт боғида бошқа бир қиз билан гаплашиб турганини кўрдим. Унинг олдига яқинлашдим. У менинг келаётганимни кўрмади. Аммо эшитганларимдан уларнинг иккиси ҳам мен ҳақимда гаплашаётганини билдим. Мен дугонамнинг мен ҳақимда гапириб, “Унинг юраги очиқ”, деганини эшитдим. Бундан ҳафа бўлмадим ҳам бу ҳақида сўрамадим ҳам. Кейин фурсати келганда ундан, мени ҳам ўзингнинг устозинг олдига олиб бор, деб илтимос қилдим.
Narrator 1 Мен диний билимга ҳам эга бўлмоқчи эдим. Шундай қилиб, у билан бирга масиҳийларнинг йиғилишига бордик. Биринчи марта борганимдаёқ, уларнинг орасида севги ва соф муносабат борлигини ҳис қилдим. Улар мени ҳам ўзларига яқин одамдек қабул қилишди. Шу куни ҳеч нарса сўрамай, Муқаддас Китобдан ўрганиладиган парчани диққат билан тинглаб ўтириб, Худо ҳақида нақадар кам нарса билишимни англадим. Бу йиғилишга бир неча марта бордим. Йиғилишларнинг бирида бўлажак турмуш ўртоғимни учратдим. Унинг сўзларидан Худо ҳақидаги билимда кучли экани билиниб турарди. Бир неча мартадан сўнг, мен Масиҳни ҳаётимга қабул қиламан ва У менинг ҳаётим мазмуни бўлади, деб қарор қилдим. Кейин эса Масиҳни нажоткорим деб ҳаётимга қабул қилдим. Турмуш ўртоғим бу йиғилишларга тез-тез келиб турар ва унинг Худо ҳақидаги фикрлари ва ҳаётини Худо қандай ишлатгани ҳақидаги гувоҳликлари мени жуда таъсирлантирарди.
Narrator 2 Кейин эса каникул бошлангач, уйга бориб, дадамга, “Дада, мен Исо Масиҳга ишонаман. Энди масиҳийман”, дедим. Дадам эса мени ҳайрон қолдириб, “Конститутциямизда ҳамма ўзи истаган динга эътиқод қилишга ҳақли, деб ёзилган. Нимага ишонсанг ҳам тўғри юрсанг бўлди”, деди. Мен дадамдан бундай жавобни кутмаган эдим. Аста-секин ўрганганларимни сингилларимга, оиламдагиларга бўлиша бошладим. Бўлажак турмуш ўртоғимнинг гувоҳликларини улар билан ҳам бўлишдим. Бир куни ўша одамдан менинг уйимга совчи келадиган бўлди. Мен ҳайрон қолдим. Улар мени бу одамга беришмаса керак, чунки бу одамнинг қандайлигини оиламдагилар аллақачон билади”, деб ўйладим. Йўқ. Ўйлаганларим ҳато экан. Дадам розилик берди. Биз биргаликда, Худонинг иродаси ва ота-онамнинг розилиги билан Худо режасидаги ҳаётни бошладик.