2:41

Чўпонлар ҳақида 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, кўпгина тўсиқлар мураббийлик йўлида пайдо бўлади. Шогирдларни тарбиялаш амалиётда машҳурдир, чунки ишнинг охирида, Худони улуғлайдиган, сифатли маҳсулот кутилади.

Амалда эса бу ерда вақт, жонбозлик ва сабр талаб қилинади, аммо замонавий маданият таъсири остида чўпонлар айнан шуни қийинчилик билан топишади. Азизлар, бугун биз шогирдлар тарбиялашини жамоатда биринчи ўриндаги хизмат, деб ҳисоблашга халақит бераётган сабаблар ҳақида гаплашамиз.

Ундан ташқари, бу ерда нима учун мураббий-чўпондан тўлиқ жонбозлик, ўзини хизматга бағишлаш кераклигини талаб қилинишини ҳам кўриб чиқамиз. Жамоатда чўпонлар ишида шогирдлар тарбиялашдан қийинроқ иш йўқ.

“Олдин либерал диний ақидалар семинарияларда пайдо бўлди, кейин жамоат бошқарувчиларига ўтиб чўпонлар орасида тарқалди, кейинчалик эса жамоатнинг оддий аъзолари орасида ҳам”.

Либерал жамоат — либерал диний ақидалар маҳсулоти. Олдинига либераллар Муқаддас китобнинг абсолют ҳақиқатини ташлаб, фақат ақлга асосланган инсонийликда таянч топишди.

Бу омонат дунёқарашнинг плюралистлик фалсафасига биноан, Инжилнинг ваъзини ижтимоий муаммоларни ечилишига алмаштиришди. Ижтимоий “хушхабарни” қалбаки камбағаллик, очарчилик, ирқчилик ва шунга ўхшаш сабаблар билан курашда ишлатишди.

Равшанлигига қарамай замонавий либерализм, инсон ўзича раҳмдил, шунинг учун яхши жамият ва илғор ривожланиш сифатлироқ ҳаётга олиб келади деган фикрда қаттиқ туришни давом эттирмоқда.

Соғлом идрок бу фикр ёлғон эканлигини аниқ кўрсатаяпти. Либерал жамоат дунёни ўзгартирмоқчи эди. Бироқ ижтимоий муаммоларнинг чандиғини ечиш учун, либераллар бошқа ипни тортишди.

Улар ўйламасдан инсон ҳуқуқини ҳимоялашга, қуролланишга қарши, очарчилик ва камбағалликка қарши курашга ўзларини ташлашди. Бу ҳамма глобал муаммолар ҳақиқий ва ечимини талаб қилади, бироқ либераллар бу муаммоларни тўғридан- тўғри еча бошлаб, бошқа томондан бошлашди.

Жамоат ичидаги хизматни четда қолдиришди – энг муҳим ишлари жамоатдан ташқарида эди. 1966 йилда Умумжаҳон жамоатлар кенгаши “Жамоат бу жамоатдир” деган шиорни қабул қилишди. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top