3:16

Жамоат оиласи

MP3

Салом азизлар. Муқаддас Калом жамоатга бормайдиган Масиҳийни аъзосиз тана, подасиз қўй ёки оиласиз болага ўхшатади. Бу нотабиий ҳолатдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Демак, сиз энди бегона эмассизлар, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг муқаддас халқига ватандош ва ҳамхонасизлар.” (Эфесликларга 2:19)

Ҳозирги куннинг мустақил индивидуализми бир қанча руҳий етимларни етиштирди – булар бир жамоатдан бошқа жамоятга ўтиб юриб, ҳеч қандай маъсулият ва бағишловга эга бўлмаган “иймонли қуёнчалардир”. Кўпчилик биров маҳаллий жамоатдаги йиғилишларга қатнашмай туриб ҳам “яхши Масиҳий” бўлиш мумкин деб ўйлайди. Муқаддас Калом маҳаллий йиғилишларга қатнашиш учун бир қанча ундовчи сабабларни кўрсатади.

Жамоат оиласи сизни ҳақиқий иймонли сифатида аниқлаб беради. Мен ўзимни агар бирор аниқ гуруҳдаги Масиҳийлар билан бирга йиғилмасам ҳақиқий Масиҳий деб айта олмайман. Исо шундай деган, “Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.”(Юҳанно 13:35) Агар биз жамоатга севги билан турлича ирқлар ва ижтимоий мақомлар билан тўплансак, бу дунё учун кучли гувоҳлик бўларди. Сиз ўзингизча Масиҳ танаси эмассиз. Сиз буни намойиш этиш учун бошқаларга муҳтожсиз. Алоҳида эмас, балки биргаликда биз Унинг Танасини ташкил қиламиз. Жамоат оиласи сизни ўзингизга қаратилган яккалигингиздан халос қилади. Маҳаллий жамоат Худо оиласига кириш учун синф хонасидир. Бу худбинликсиз ва меҳрибон севгини машқ қилиш учун лабораториядир. Қатнашувчи аъзо сифатида сиз бошқалар ҳақида қайғуришни ва бўлишишни ўрганасиз.

“Агар бир узв азоб чекса, бутун узвлар у билан бирга азоб чекади. Агар бир узв юксалса, бутун узвлар у билан бирга севинадилар.” (1 Коринфликларга 12:26) Оддий ва номукаммал иймонлилар билан мунтазам алоқада бўлиш орқалигина Инжилнинг бир бирига боғланганлик ва алоқада бўлиб туриш ҳақидаги ҳақиқатини ўргана оласиз.

Инжилнинг биродарчилиги биз бир-биримизга Исога боғланганчалик боғланишимизни билдиради. Худо биздан бир-биримиз учун ҳаётимизни беришимизни кутади.

Юҳанно 3:16 ни билувчи кўпгина Масиҳийлар 1 Юҳанно 3:16 бехабардирлар. “Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз муҳаббатни билдик. Биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлимиз.” (1 Юҳанно 3:16) Бу биз бошқаларга кўрсатишимиз керак бўлган қурбошлик севгисидир бўлиб, Исо бизни севганидек биз ҳам бошқаларга севгимизни кўрсатишимиз керак. Жамоат оиласи сизга руҳий мушакларингизни ўсишига ёрдам беради. Сиз ҳеч қачон улуғлаш хизматларига қатнашиб шунчаки томоша қилиш орқали етукликка ўсолмайсиз. Фақатгина маҳаллий жамоатнинг ҳаётига тўлиқ қатнашиш руҳий мушакларни ўстира олади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар бир бўлакнинг алоҳида ўз ҳолича, муҳаббат билан ҳаракат қилиши натижасида бадан ўсиб-улғаяди.”(Эфесликларга 4:16)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top