2:48

Исо Масиҳ 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Муқаддас Каломга суяна оламиз, чунки у барҳаёт Калом бўлган Исо Масиҳ ҳақида Худо бизга берган, илҳомланган гувоҳлик шаҳодатидир!

Уни сезгиларимиз берадиган факт, маълумот, тафсилот, далил орқали исботлай олмаймиз, чунки, бундай қилиш учун ундан устунроқ, буюкроқ ҳақиқат мавжуд эмас.

Агар Масиҳ ўз-ўзидан маълум Худонинг Каломи бўлса, унда нега кўпчилик Уни рад этади? Бунинг сабаби илк содир қилинган гуноҳдир! Ўшанда Одам Ато илк бор Худонинг Каломини рад этган эди ва мана шу гуноҳ бутун инсониятга ўтди.

Инсониятнинг мавжудлигини, унинг ҳаёти ва дунёни фақатгина Худонинг ғайритабиий каломи орқалигина тўғри тушуниш мумкин; Одам Ато эса мана шу Каломнинг ҳар бирини рад этди.

Шу туфайли, Одам Атонинг болалари ўз юракларидаги Худонинг ҳақиқатини яшириб, тан олмайдиган ва ташқаридан келадиган ғайритабиий дунёни рад этадиган бўлишди.

Фақатгина Масиҳнинг қутқариш фаолиятидаги Худонинг инояти, Худо ва инсон ўртасидаги муносабатни қайта тиклаб, бизни ҳақиқатни қабул қилишга қодир қилиши мумкин.

Хушхабар орқали Худо бизни ўз болалари сифатида қабул қилади. Хушхабар юракларимизда Муқаддас Руҳ ишлашига имкон яратади ва Унинг фаолияти орқали биз Масиҳни Нажоткор сифатида қабул қилиб, Худони Ота сифатида таниб-биламиз.

Муқаддас Руҳ бизнинг исёнкор иродамизни забт этиб, юракларимиздан Худога бўлган нафратни, ўзимиз жойлаган нафратни улоқтириб ташлайди. Исонинг шахсияти ва фаолияти Унинг табиати, яъни, Худонинг Каломи эканлигига чамбарчас боғлиқдир.

У инсон қиёфасига, танасига кирган Каломдир. Калом азалдан Худо бўлган бўлса-да У тўлиқ инсон табиатини Ўзига олди. Шунга қарамай, Худо инсон қиёфасига кириб, инсон бўлганида, инсониятга мослашиш учун Ўз илоҳий табиатининг бир қисмини ҳам қолдирган эмас.

Илоҳий табиатга “мослаштириш” учун бирор бир инсоний хусусиятдан ҳам воз кечгани йўқ. Исо тўлиқ Худо ва тўлиқ одам эди; лекин У бир шахс – Худо-инсон эди. Исо Масиҳда Худо бизга ҳам илоҳий, ҳам инсоний бўлган Калом орқали гапирди.

Бу нарса илоҳиёт билан шуғулланганимизда муҳим аҳамиятга эгалигини кейинчалик тушуниб оламиз. Исо Масиҳ Ота билан бир бўлиб, У бизга Отадан келди. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top