2:46

Одам ва Худо 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз билан яна учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. У ўзининг бор чиройи билан келади ва бор кучи билан Худога қаршилик қилади.

Менимча, шайтон энг кўпи костюмшим кийган чиройликкина йигит бўлган имонли хизматчи кўринишида келишни яхши кўрса керак. Шайтон имон ишларида фаол қатнашади ва ясама ҳақиқат билан ёлғонини яширишга ҳаракат қилади.

Лекин унга ишониб бўлмайди, чунки у ўз табиати бўйича фирибгар, муғомбир ва уятсиз ёлғончидир. Шахсан мен, шайтонни шохлари ва думи бор деб тасвирлашганидан у мамнун, деб ўйлайман. Ахир, одамларни улар кутмаган томондан алдаш осонда.

“Энди илоҳиётшунослар шайтоннинг борлигига ишонишга чақирмаяптилар”, деган сўзлар шайтонга жуда маъқул келса керак. Эндиликда унга кўпчилик ишонмай қўйган, деб ҳисобланади.

Агар илоҳиётшуносларнинг ўзлари – шайтон шунчаки ўйдирма, дейишаётган экан, бунда шайтонни ишлаши нақадар осон. Шундай қилиб, шайтон илон кўринишида, ҳеч қандай шовқин суронсиз Адан боғига кириб олди. Илонни кўпинча шайтонга солиштирадилар.

Муқаддас Китобда одамлар ёки ҳайвонларга кириб олиб, уларни ўзларининг ёвуз хоҳишлари бўйича ҳаракат қилишга ва гапиришга мажбурлаган бошқа ёвуз руҳлар ҳақида ҳам гапирилади. Бу ҳолатда ҳам шундай бўлди: шайтон илонга кириб, Момо Ҳавога мурожаат қилди.

Парвардигор Эгамиз ҳамма ёввойи ҳайвонларни ҳам яратган эди. Ўша ҳайвонлар орасида анча айёри илон эди. Илон хотиндан: Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими?- деб сўради-деб ёзади Ибтидо китобининг 3 боби 1оятида.

Момо Ҳавони ҳам илоннинг гапиргани ҳеч ҳайрон қолдирмади шекилли. Момо Ҳаво ҳар куни Худонинг яратганларида ўзи учун янги ва ҳайратли нарсаларни очган бўлса керак. Эҳтимол, Момо Ҳаво, номаълум бир мавжудотни учратдим, деб ўйлагандир; лекин аниқ шундайми, йўқми, буни билмаймиз.

Нима бўлганда ҳам, шайтоннинг Момо Ҳавога Худо ҳақидаги савол билан мурожаат қилгани диққатга сазовор. Шайтон Момо Ҳавони ҳеч қачон хаёлига келмаган нарсани очиб берди: яратилган мавжудотлар Яратгувчининг сўзларидан шубҳа қилишлари мумкин экан.

Савол жуда ҳам юмшоқ шаклга ўралган эди. Момо Хаво эса алданиб қолганини ўзи ҳам сезмай қолди. Шу билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top