MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, ҳозирги кунда нима учун шундай содир бўлмоқда, Худо бизни шунчалик кўп кечирди, биз эса бошқаларни кам кечирамиз? Жамоатда кечирим олган кўплаб одамлар бўлиши лозим, чунки доим гуноҳкорлар бўлади.

Доим бошқаларда ғазаб қўзғатадиган одамлар топилади ёки кимдир туфайли тартибсизлик вужудга келади. Агар сиз гуноҳ қилганни кечиришга тайёрликни намоён қилсангиз, унда ўзингизни аччиқ ва қаттиқ ғазабдан озод қилинг.

Сиз шунингдек Худонинг бутунлай кечирими ва марҳаматига йўл очасиз. Кечирим ажойиб сифатдир. Сиз ўз юрагингизда аччиқ ва кечирмаслик руҳини сақлаб юришингизга эҳтиёж йўқ.

Агар қарамлик салбий маънода тушунилса, унда у ниманингдир етишмаслигини англатади. Бу хусусиятни қобилиятли одамларда ривожлантириш қийин. Агар жамоат бунга нисбатан ғамхўрлик қилмаса, унда у Худони йўқотиб, инсон кучи ва жамоат дастурларигача етиб боради.

Бизлардан доим мўл-кўл марҳаматлардан фойдаланадиганлар тез-тез ва енгилгина Уни эсдан чиқариши мумкин. Эсингиздами, Худованд Исроилга Ваъда қилинган Ерни бергани? У уларга ўзлари қурмаган катта ва чиройли шаҳарларни берди.

Ўзлари тўлдирмаган, бойликларга тўла уйларни, ўзлари қазимаган сардобаларни, ўзлари экмаган токлар ва зайтунзорларни берди. Шунга қарамай улар Худо ҳақида унутди.

Қандайдир буюк ғоялар ва қувончли умидга, фаолиятга шўнғиб кетиш жуда енгил. Лекин биз Худонинг иродасига мувофиқ бўлган ишларни унутиб, уларга берилмаслик учун ҳушёр бўлишимиз керак.

Биз Худога боғлиқлик ҳолатимизни сақлашимиз лозим. Забур китобининг 18 боби 13 оятида Довуд шундай дейди: «… Яширин хатолардан мени поклагин!» Худога умид қилмасдан, Худонинг юраги ва фикрига кирмасдан иш қилиш енгил.

Сиз сабр-бардош билан ўз ибодатларингизни Худога кўтаришингиз ва сизнинг ҳар бир ишингизда Ўзининг қудратли қўлини қўйишини англаб етгунингизча, У билан мулоқотда бўлишга қарор қабул қилиш жараёни жуда муҳимдир.

Биз доим ўз хизматимизда Худо иштирок этмайдиган ниманидир қилиб қўйишдан қўрқишимиз керак. Масиҳ билан бирга боришни хоҳлашимиз лозим. Ушбу хоҳиш ҳеч кимни асло тарк этмасин.

Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top