2:56

Бўйсуниш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Тўфондан кейин, Худо Нуҳга оддий кўрсатмаларни берди: “Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзини тўлғазинглар.

Яшаётган ҳар бир жонивор сизлар учун емиш бўлади: кўк ўт каби буларнинг ҳаммасини ҳам сизларга бердим.” Худо айтди: “Энди ҳаётингизда олға силжийдиган вақт келди.

Мен инсонларни бажариши керак бўлган ишлар учун шакллантирган барча ишларни қилинглар. Умр йўлдошларингизга севги кўрсатинглар. Фарзандли бўлинглар. Оилани ўстиринглар.

Экин экинглар ва озиқланинглар. Инсон бўлинглар! Мен сизларни шунинг учун яратганман!” Худо қачонки сиз “руҳий” ишлар, яъни Калом ўқиш, жамоатга бориш, ибодат қилиш ёки имонингизни бўлишиш каби ишларни бажараётган вақтда хурсанд бўлади, деб ўйлашингиз мумкин.

Ва сиз Худо ҳаётингизни бошқа қисмлари билан қизиқишини ўйланг. Аслида, Худо ҳаётингизнинг ҳар бир икир чикири ишлаётганингизни, ўйнаётганингизни, ҳордиқ чиқараётганингизни ва тамадди қилаётганингизни ҳам ёқтиради.

Сизнинг бирор ҳаракатингизга ҳам бефарқ эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Киши қадамларини Худованд тўғрилар, У рози бўлган кишининг йўлини очар.” Забур китобининг 36 боби 23 ояти.

Гуноҳдан ташқари ҳар бир инсон ҳаракати, агар сиз уни Худонинг улуғворлиги учун бажарсангиз, Худо ундан жуда мамнун бўлади. Сиз Худо улуғворлиги учун идишларни ювишингиз, машинани тузатишингиз, маҳсулотларни сотишингиз, компютерда дастур тузишингиз, экинлар ўстиришингиз ва оилани ўстиришингиз мумкин.

Худди фахрланувчи ота-оналар сингари Худо сизга берган қобилиятлар ва истедодларни ишлатишингизни кўришни жуда ёқтиради. Худо Ўзи xоҳлаган ҳолда бизларни фарқли инъомлар билан марҳаматлаган.

У баъзи кишиларни атлет, баъзиларини эса аналитик қилиб яратди. Сиз механика ёки математика, ёки музика, ёки бошқа минглаб маҳоратлар билан марҳаматланган бўлишингиз мумкин.

Буларни барчаси Худонинг чеҳрасига табассум келтира олади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “У жами инсонларнинг юрагини яратган, Инсон қилмишларига ҳам англаб етар.” Забур китоби 32 боби 15 ояти.

Сиз Худога ўз қобилиятларингизни яшириш ёки бошқа инсонга ўхшашга ҳаракат қилиш орқали қувонч ва улуғворлик келтира олмайсиз. Сиз Худога фақат ўзингиз бўлганингиздек мамнуният келтира оласиз. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top