3:02

Бўйсуниш 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна учрашиб турганимиз учун бағоят хурсандмиз. Азизлар, таслим бўлиш унчалик таъниқли бўлмаган ва тобе бўлиш сўзи каби ёқмайдиган сўздир.

Бу сўз ютқазишга ишора қилади ва ҳеч ким албатта ютқазувчи бўлишни xоҳламайди. Таслим бўлиш — жангда енгилганини тан олиш, ўйинда мағлубиятга учраш ёки кучлироқ рақибга бўйсуниш каби нохуш ифодаларни билдиради.

Ушбу сўз ҳар доим салбий контекстда ишлатилади. Қўлга олинган жиноятчилар ҳокимиятга таслим бўладилар. Ҳозирги кундаги рақобатли маданиятда биз ҳеч қачон воз кечмаслик ва сулҳ тузмасликка ўқитилганмиз, шунинг учун биз таслим бўлиш ҳақида кам эшитамиз.

Агар ҳамма нарса ғолиб чиқиш бўлса, таслим бўлиш ақлга сиғмайди. Биз енгилиш, тобе бўлиш, бўйсуниш ва таслим бўлиш сўзлари ўрнига кўпроқ ғалаба қозониш, муваффақиятга эришиш, устун келиш ва енгиш каби сўзларда суҳбатлашамиз.

Лекин Худога таслим бўлиш — улуғлаш юрагидир. Бу Худонинг ажойиб севгиси ва раҳм-шавқатига бўлган табиий жавобдир. Биз қўрқув ёки вазифа сифатида эмас, балки севгида ўзимизни бағишлаймиз, “чунки биринчи У бизни севди.”

Римликлар мактубининг 11 бобини Худонинг ақл бовар қилмас иноятини тушунтиришга сарфлаган Павлус бизни Худони улағлашда ҳаётимизни Унга бутунлай таслим қилишга ундайди:

“Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар.” — деб ёзилган Римликларга мактубининг 12 боби 1 оятида.

Ҳақиқий улуғлаш, Худони мамнун қилиш сиз қачонки ўзингизни Худога тўлиқ бағишлаганингизда содир бўлади. Ушбу оятнинг охирги сўзи қурбон қилиб бағишламоқ сўзидир.

Худога ўзингизни қурбон қилиб бағишлашингиз улуғлаш демакдир. Шахсан таслим бўлиш кўп нарсани ўз ичига олади: муқаддаслаштирмоқ, Исони Раббингиз деб қабул қилишингиз, хочингизни кўтариб юришингиз, ўзингиз учун ўлишингиз, Руҳга бўйсунишдир.

Муаммо уни қандай аташингиз эмас, балки уларни бажо келтиришингиздир. Худо сизнинг ҳаётингизни xоҳлайди албатта тўлиқ. Тўқсон беш фоизи етарли эмас.

Уч асосий тўсиқ бизни Худога тўлиқ таслим бўлишимизга йўл қўймайди: қўрқув, манманлик ва чалкашлик. Худо бизни қанчалик севишини англай олмаймиз, ўзимизни ҳаётимизни бошқаришни xоҳлаймиз ва таслим бўлишнинг маъносини нотўғри тушунамиз.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top