Ассалому алайкум азиз биродарлар, У шунчаки талаб қилинмайдиган жойда кўпроқ муваффақиятга эришадиган ва фақатгина юзаки, ўткинчи довруғ билан ҳайратланадиган жойдаги енгилтак сафсатабоздир.
У ерни чуқур ағдарадиган ва кўп ҳосил йиғадиганлар сирасига тегишли бўлиши мумкин эмас. У шунчаки бекорчи одам, ишчи эмас. У фақатгина ваъзхон номини олиб юрибди, у фақат зоҳиран тирикдир, аммо амалда эса ўликдир.
У масалдаги бир оёғи иккинчисидан калта бўлган ўша нимжонга ўхшаб ўз ҳаётида оқсоқланиб юради, чунки унинг ибодати унинг ваъзидан калтадир. Қўрқаманки, бу хусусда биз ҳаммамиз ўзимизни яхшилаб текшириб кўришимиз керак.
Агар бу ерда руҳоний бўлганида ва у ҳам ўзи ҳақида бу нарсани даъво қила бошласа, мен бу шахс билан ва унинг ички дунёси билан яқиндан танишишни жуда хоҳлаган бўлар эдим.
Мен фақатгина бир нарсани, бундай шахсдан анчагина орқада қолиб кетганимни, шахсан ўзим бу каби даъволарни келтира олмаслигимни айта оламан. Мен шундай имкониятга эга бўлишни астойдил хоҳлаган бўлар эдим.
Бунга иқрор бўлиш мен учун уят, лекин шундай қилишга мажбурман. Бизлардан камчиликкина ўзини юқорида мен айтиб ўтган Уэлч билан таққослай олган бўлар эди.
«У доим соат тўртлар атрофида турар ва агар қўшни ҳунармандлардан бирортаси аллақачон у ибодат қилишидан олдин ишга киришганлигини кўрса, у доим жуда ҳам ҳафа бўларди. У менга: «Бундай шовқиндан қанчалик уялиб кетяпман; ахир мен ўз Тангримни улардан ҳам ортиқ эъзозлашим керак эмасми!» дер эди, дейди унинг хотини.
Соат тўртдан соат саккизгача у вақтини унга кучли лаззат бағишлайдиган ибодатда, руҳий мушоҳада қилишда ва Забурни куйлашда ўтказар эди. У буни ҳар куни гоҳ ёлғиз ўзи, гоҳ ўз оиласи билан бажарар эди.
Баъзан у ўзининг жамоатдаги ишларини қолдирарди ва сирли ибодатга бериладиган бирор бир жойда ёлғиз вақт ўтказар эди. Биз Эдвардснинг N.N. ҳақидаги ёзган хотираларини қизармасдан ўқий олармиканмиз? У Исо Масиҳга ва ўз жамоатига бўлган севги билан қанчалик тўлиб-тошиб ишлаган эди.
У бу севги билан нафақат жамоат олдида ва шахсий берган ўз ўгитларида, балки кундузги ва кечки ибодатларида, Худо олдидаги сирли қаҳрамонликларида, кўп оҳу нолаларида токи уни Масиҳ эшитмагунча гапирган! У ўз меҳнатларининг «баракаланишини» қанчалик хоҳлаган, Худо олдида «жавоб бериши» керак бўлган қалбларни у қанчалик «ҳимоя қилган». Бундай узоқ кутишлар ва саноқсиз, оғир, тушкунликка келтирувчи муваффақиятсизликлардан сўнг ниҳоят мукофот олиш унинг учун қанчалик лаззатли бўлган эди. Хайр саломат бўлинг.