2:39

Азоблар 05

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Павлус коринфликларга шундай далда берган эди: “Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган.

Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради” 1 Коринфияликларга мактубининг 10 боби 13 ояти.

Бу парчада ваъда қилинганидек, ҳаётий қийинчиликлардан ўта олиш учун Худо доимо куч ва ёрдам беради. Биз бу ёрдамни қабул қилишмиз керак. У бизга кўнгилсиз воқеалардан чиқиб кетишга йўл кўрсатади, буни икки хил усул билан қилади.

Баъзида, агар муаммо ҳаётимизда бажариши керак бўлган ишини бажарса, Худо бу муаммони баратараф қилади. Ёки муаммони қолдиради, аммо уни қадамбақадам ҳал қилиб, ғалабага эришиш учун бизга ёрдам беради.

Худо доимо, ҳатто синовлар ва қайғулар орқали ҳам бизни ва бошқаларни яхшилиги учун ҳаракат қилишига ишончимиз комил бўлсада, бу яхшилик нимадан иборат эканлигини ҳар доим ҳам билавермаймиз. Кўпинча биз Худони буюк мақсадларини тушуна олмаймиз.

Бошқа вазиятларда эса Унинг йўллари ва мақсади бизнинг онгимиз учун жуда чуқур ва доно, биз буларни ҳаммаси ҳеч бўлмаганда Худо билан юзмаюз учрашгунга қадар яширин бўлади.

Аммо бу нарса Худога бўлган ишончимизни, Унга бўйсунишимизни сусайтирмаслиги керак. Қонунларда ёзилишича, “яширин бўлгани Эгамиз Худога тегишли, ошкора бўлгани эса аср оҳиригача биз ва фарзандларимизга тегишли, токи қонунни ҳар бир сўзини бажо келтирайлик”.

Бу оят биз оғир ва адолатсиз вазиятларга қандай қилиб тўғри муносабатда бўлишимиз кераклигини тушунтиради. Биз ҳаёт ҳақида билишни истаган ҳар бир нарсани Худо бизга айтмаслиги мумкин, лекин билишимиз шарт бўлган ҳамма нарсани У айтади.

Шунинг учун, тушуна олмайдиган нарсаларга бекорга вақт ва куч сарфламай, эътиборимизни Худо Муқаддас Китобда очиб берган билим ва амрларга қаратишимиз лозим.

Муқаддас Китоб Худо бир вақтни ўзида ҳам Ҳукмдор, ҳам Меҳрибон эканлигини ўргатади, шунинг учун Худо ҳаётимизга олиб келган ҳамма нарса, Уни улуғлаш, атрофдагиларга хизмат қилиш ва руҳий ўсишда ўзингизга ёрдам бериш учун ишлатилиши мумкин. Хайр саломат бўлинг азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top