2:45

Воизхон 04

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азизлар, биз Худо билан доимий алоқани ушлаб туришимиз керак, акс ҳолда, бизнинг ибодатимиз суст ва жонсиз бўлади. Агар музликлар чўққиларида қор эримаганида ва тоғ дараларига оқиб тушмаганида водийларни суғориш учун ирмоқлар ҳам бўлмаган бўларди.

Бизнинг сирли ибодатимиз жамоат олдидаги ибодатга тайёргарликдир ва биз узоқ вақт унга эътиборсизлик қилишимиз мумкин эмас, акс ҳолда, бу жамоат олдидаги ибодатда акс этади ва билиниб қолади.

Бизнинг ибодатимиз ҳеч қачон ерда судралиб юрмаслиги керак, лекин доим юқорига парвоз қилиши лозим. Биз марҳаматнинг манбаига мурожаат қилганимизда сўзларимиз енгилтак ва баланд, ҳиссиз ва жонсиз бўлмасдан, балки тантанали ва камтар бўлиши керак.

Биз Худовандга яқинлашганимизда Унинг олдида ҳурмат билан ва муқаддас титроқ билан тиз чўкишимиз керак. Биз У билан дадиллик билан гапиришимиз мумкин, лекин ортиқча дадилликдан эҳтиёт бўлишимиз лозим.

Биз бирор нарса сўраганимизда Абадий Худонинг тахти олдида турганимизни эсда тутишимиз керак. Гўё сарой аъёни қирол саройида ўзини дўстлари олдида тутмагани каби биз ҳам ўзимизни ибодатда ўзгача тутишимиз керак.

Биз голландия ибодатхоналарида ўтирганлар ваъзхон гапирганда шляпаларини кийишларини, у ибодатни бошлаши билан бош кийимларини ечишларини кўрганмиз.

Бу одат Англияда эски пуритан жамоатларида ҳам мавжуд бўлган ва узоқ вақт давомида баптистларда ҳам сақланиб турган. Улар бош кийимларини, уларнинг фикрича, ибодатнинг Худога бевосита мурожаат қилинмаган дақиқаларида кийишган, ибодат ва ҳамду сано бошланганда ечиб қўйишган.

Мен бу одатни нолойиқ, деб ҳисоблайман. Ягона Худонинг Ўзи ибодатингизнинг мақсади бўлсин. Ибодат вақтида атрофга, келганларга қарашдан сақланинг. Тингловчиларга ёқиш учун қуруқ ибодат нотиқлигидан сақланинг.

Уларнинг ибодатлари «бавосита» ваъз қилмаслиги керак. Ибодатни ўз қобилиятларини билдириш сабаби қилиш, бу, қарийб Худога шак келтиришдир. Сўзамоллик билан қилинган ибодат гуноҳли ибодатдир.

Гуноҳкор самодаги қўшинларнинг Худоси олдида ўз сўзларининг «зийнати» билан мақтаниши ва айни пайтда ўзи каби ўладиган бандалар орасида муваффақият излаши ёмондир. Бунга журъат қилган мунофиқлар керакли ажрини оладилар, лекин бу бизни қўрқитиши керак. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз, бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top