Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азиз дўстлар, ибодатда қўпол сўзларни ишлатишдан қочиш керак. Тан олишимиз керакки, уларни эшитганмиз, лекин уларни бу ерда келтириш бефойда деб ҳисоблайман.
Энди бу кам қилинмоқда. Дастлаб бу билан айниқса методистлар гуноҳ қилишган. Маълумотсиз одамлар айниқса ҳаяжонланганларида беихтиёр хунук сўзларни ишлатадилар; лекин бунинг учун биз уларни жазоламаслигимиз керак.
Мен бир марта бир оддий одамнинг шундай деб ибодат қилганини эшитганман: «Худованд, болаларимизни паноҳингга ол; Худованд, Сен биласан, душман уларга тўр ташлаяпти, уларни мушук сичқонларни таъқиб қилгандек таъқиб қилаяпти!»
Бу гап менга кулгили туюлди, лекин мен у кишининг маълумоти даражасини эътиборга олиб уни жуда табиий ва муносиб, деб топдим. Мулойим насиҳат, бир жуфт яхши маслаҳат бундай гапларнинг такрорланишини деярли ҳар доим олдини олиши мумкин.
Лекин биз, минбарда турганлар ўзимиз шундай нуқсонга йўл қўймаслигимиз учун жуда эҳтиёт бўлишимиз зарур. Жамоатда бир унвонда бўлган биродарини бундай ҳукм қилишнинг қўполлигидан ташқари ҳар бир ақлли киши Худонинг уйи қўпол ҳазил жойи эмаслигини тушуниши керак.
Ёш нотиқ бошқага севги кўрсатишда гуноҳкор бўлган бўлиши мумкин, лекин унинг ёши каттароқ биродари ёш ваъзхонга бундай ҳурматсизлик қилиб ўн марта кўпроқ гуноҳ қилди.
Подшоҳларнинг подшоҳи биздан фақат танланган сўзларни эшитишга лойиқдир.
Ибодатда эҳтиёт бўлишимиз керак бўлган яна бир камчилик, бу, Худовандга бўлган кучли севгининг ёқимсиз таҳқирловчи диний ҳиссиёти ифодасидир.
«Марҳаматли Худованд, «азиз Худованд», «лаззатли Худованд» сўзлари бирор сабабсиз ва бирор эҳтиёжсиз доим такрорланганда ёқимсиз таассурот уйғотади.
Тан олишимиз керакки, агар Худонинг бирорта кекса, ҳурматли хизматкори оғзидан «севикли Исо!» хитобномасини эшитсак, бундай таассуротни ҳис қилмаймиз.
Лекин мен ҳеч қандай «масиҳий»лиги ажралиб турмайдиган одамларнинг оғзидан ҳар минутда ёғилаётган шундай самимий, дўстона мурожаатини эшитганимда, бирор киши уларга одамларнинг Худога бўлган муносабати ҳақида ҳақиқий тушунчани ўргатишини доим қаттиқ хоҳлайман.
«Севикли» сўзи кундалик қўллашимизда шунчалик оддий ва аҳамиятсиз бўлиб қолган, баъзи ҳолатларда у ҳатто ўзининг ҳақиқий маъносини йўқотганга ўхшайдики, ибодатнинг бу сўз билан тўлдирилиши сира ҳам насиҳат учун хизмат қилиши мумкин эмас. Хайр саломат бўлинг.