3:31

Мақтов ва миннатдорлик

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Эҳтимол, сиз мақтов, сажда ва миннатдорликка ибодат сифатида қарамагандирсиз, бироқ улар ибодат ҳисобланади, негаки, улар Худога юрагимизни тўлдириб турган нарсаларни очади.

Мақтов, сажда ва миннатдорлик ҳақида гапирар эканман, бу сўзларни жамоатнинг одатдаги талқинини эмас, анча чуқур ва таъсирли маъносини назарда тутаяпман. Мен Худованд билан самимий суҳбат ва Унинг қаршисидаги мутлақ софдиллик ҳақида айтаяпман. Мақтов, сажда ва миннатдорликни алоҳида таърифлаш қийин, чунки улар моҳиятан бир-бирига ўхшаш ва руҳий дунёда бирдек ҳаракат қилади. Топшириқни енгиллаштириш учун мақтовни, Худованд қилган, қилаётган ва қиладиган ишларига нисбатан жавобимиз, деб тасвирлайман.

Сажда – Унинг қандайлигига бўлган муносабатимиз. Миннатдорлик эса Унинг ишлари ва сифатлари учун самимий дил изҳоримиздир. Жамоатдаги йиғинларда, кўпинча мақтов, сажда ва миннатдорликни бирлаштириб юборамиз. Одатда, хизматлар мақтов қўшиқлари билан бошланади, кейин кимдир миннатдорлик билдиради ёки Каломдан оятлар ўқийди, шундан сўнг, сажда бошланади. Мен мақтов, сажда миннатдорликда улкан куч мавжудлигига қаттиқ ишонаман ва уларга йиғинларда кўпроқ эътибор қаратилишининг тарафдориман. Биз буларга ҳурмат билан ёндошишимиз ва Худонинг Сўзини юқори даражада қадрлаганимиздек, уларни ҳам шундай қадрлашимиз зарур.

Биз ҳаммамиз, ўз муаммоларимизни четга қўйиб, ташвишларни унутиб, навбатдаги, Худовандни мақташ имкониятини чин юракдан кутишимизни жуда ҳам истардим.

Ўзимизни мақтов, сажда ва миннатдорликка тўлиқ топширишимизни хоҳлардим, токи улар бизни тўлдирсин ҳамда сўзлар ва қўшиқлар орқали юзага оқиб чиқсин. Худованд биргаликдаги ҳурмат ва самимийлик билан айтилган мақтовга доимо жавоб беради. Худованд, Унга чин қалбдан мақтов ва миннатдорлик билдираётганларга – Ўз шуҳра-тини – яъни, Ўз ҳузурини ва кучини намоён этади.

Худованд гапирганида, мўъжизалар яратилади, одамлар шифо топадилар, уларнинг ҳаёти ўзгача тус олади, юракларида эса жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Сиз ҳам ибодатларингиздан, худди шундай натижаларни кутяпсиз, шундай эмасми? Энг аввало, ҳаётингизда ўзгаришлар бўлиши учун ибодат қилаяпсиз. Янги иш сўраётган бўлсангиз, демак, ўзгаришлар учун ибодат қилаяпсиз. Яқин кишингиз Раббийга келишини сўраётган бўлсангиз, сиз ўзгаришлар учун ибодат қиляпсиз. Худовандни кўпроқ таниб-билиш ва руҳий ўсишни сўраётган бўлсангиз, сиз ўзгаришларни хоҳлаяпсиз. Оилангиздаги муносабатларни тикланишини сўраётган бўлсангиз, ўзгаришлар учун ибодат қилаяпсиз.

Наркотик моддалар қабул қилаётган ўсмир, тўғри йўлга киришини сўраётган бўлсангиз, ўзгаришлар учун сўраяпсиз. Ғазабланишни камайтиришни сўраётган бўлсангиз, ўзгаришлар учун ибодат қилаяпсиз. Ҳар битта ибодатимизни мақтов, сажда ва миннатдорлик билан бошласак, айни муддао бўлади. Бу юрагимизни тўғри ҳолати ва ўзгаришлар учун заминдир. Бу оддий ибодатлар ҳисоблансада, улар ҳаётимизнинг барча соҳаларидаги таъсирини кўришимиз мумкин бўлган қудратли руҳий кучга эгадир. Бордию, сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top