3:24

Миннатдорлик ва Худонинг иродаси

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бугун сизлар билан миннатдорлик ва Худонинг иродаси ҳақида сўз юритамиз. Асл миннатдорлик – Худованд биз учун амалга оширган, ошираётган ва оширадиган барча ишларига жавобимиздир. Бу шунчаки раҳмат айтиб ўтиш эмас, балки иқрор бўлишдир. У табиатимизнинг ажралмас қисмига айланиши ва пок дилдан чиқиши лозим. Миннатдорлик, Худовандга ёқиш ёки Ундан яна нимадир сўраш мақсадида, куннинг охирида Унга ташаккур билдириб қўйиш эмас. Миннатдорлик, Худованд ҳаётимизда кундан кун амалга ошираётган ишлари учун шукр қилишни назарда тутади.

Миннатдорлик нафас олишдек, табиий бўлиши керак. Уни оддий сўзлар билан ифодалаш мумкин, жумладан: «Раббим, бугун уйқуга тўйиб уйғонганим учун, раҳмат Сенга», «Художон, тишимни оғриқсиз даволатганим учун, Сенга шукр», «Отажон, бугун тўғри қарор қабул қилишимдаги кўмагинг учун, руҳмат», «Раббий, доимий далданг учун, шукр». Худованд доимо эзгу, содиқ ва ғамхўрдир. У хурсандчилик билан бизни марҳаматлайди ва бизнинг қизиқишларимиз учун қайғуради. Эзгу ишлар орқали бизга намоён этган севгисини ўзимизга эслатиб туришимиз учун барча нарсаларда миннатдорлигимизни кўрсатишимиз ҳамда Унга юрагимизда ва сўзларимизда шукр айтишимиз лозим.

Каломда миннатдор бўлишимизнинг сабаблари ва бу миннатдорликни қандай ифодалаш ҳақида насиҳатлар келтирилган. Мана, улардан айримлари:

•  «Сени шарафлаймиз, ё, Худо! Сени шарафлаймиз, чунки Сенинг исминг яқиндир, Сенинг мўъжизаларинг эълон қилинади» (Сано 74:2).

•  «Қандай яхшидир Раббийга шукр қилмоқ, Сенинг исмингни куйламоқ, ё Сарвари Коинот» (Сано 91:2).

•  «Унинг олдига шукроналар билан келамиз, Унга қўшиқларда ҳайқирамиз» (Са. 94:2).

•  «Унинг дарвозаларига миннатдорчилик билан, ҳовлиларига мақтов билан киринглар. Унга шукроналар айтинглар, Унинг исмини дуо қилинглар» (Сано 99:4).

Кўп йиллик хизматда ўтказган йилларим давомида, шундай хулосага келдим, аксарият имонлилар ҳаётида, оиласида, мансабида, хизматида ва бошқа соҳаларда Худонинг иродасини билишга интиладилар. Кимдир, Худонинг иродасини ақл бовар қилмас сир, деб билади ва шундай дейди: «Агарда, Худонинг иродасини билсам эди, унга бўйсунган бўлар эдим», «Худонинг иродасини бажаришни истайман, аммо Унинг иродаси нимада эканини билмайман». Сизнинг, бошқа шаҳарга кўчиб ўтишингиз, болаларингизни у ёки бу мактабга беришингиз, Унинг иродаси, деб айта олмайман. Бироқ, сизга Худонинг иродасини таниб-билиш ва уни бажаришнинг йўлларидан бирини айта оламан: ҳамма нарса учун шукрона айтинг. Ҳаётингизда нима содир бўлмасин, қайси вазиятга тушманг, Ундан доимо миннатдор бўлинг. Нима учун, сиз шундай йўл тутсангиз, Худонинг иродасини бажаришингизга аминман? Холбуки, Салоникаликларга биринчи мактубнинг 5-бобининг 18-оятида шундай ёзилган: «Ҳар қандай шароитда Худога миннатдорчилик билдиринглар, чунки Исо Масиҳда бўлганингиз учун сизлар ҳақингизда Худонинг иродаси шундайдир». Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top