3:23

Тайёрлаб қўйилган шоҳлик

MP3

Салом азизлар. Қачонки сиз хаётда ҳозиргидан ва шу ердагидан кўра кўпроқ нарса борлигини тўлиқ тушунсангиз ва ҳаёт абадият учун тайёрлов эканини пайқасангиз сиз бошқача яшашни бошлайсиз. Сиз Худога қанчалик яқинлашсангиз, бошқа нарсалар шунчалик майда бўлиб кўринади. Қачонки сиз абадият нурида яшасангиз, сизнинг қадриятларингиз ўзгаради. Сиз вақтингиз ва пулингизни доноларча ишлатасиз. Сиз муносабатлар ва характерни шон шараф ёки бойлик ёки муваффақиятлар ёки ҳаттоки хурсадчиликдан ҳам устун қўясиз. Сизнинг приоритетларингиз бошқатдан тартибланади.

Машҳур қадрятлар ва модалар сизни бошқа қизиқтирмайди. Павлус шундай дейди, “Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман.”(Филиппиликларга 3:7) Агар сизнинг ердаги ҳаётингиз ҳаммаси бўлса, мен ўйлайманки сиз уни дарҳол яшаб тугатишни ҳоҳлардингиз. Сиз яхши ва хулқ атворли бўлишни унутардингиз ва ҳаракатларингизнинг оқибатидан ҳеч қандай хавотирга тушмасдингиз. Сиз ўзингизни диққатингизни бутунлай ўзингизга қаратар эдингиз чунки сизнинг ҳаракатларингиз кейинчалик сизга қарама қаршиликни келтириб чиқармасди.

Аммо ўлим энг охирги нуқта эмас. Ўлим сизнинг тўхташингиз эмас, балки абадиятга ўтишингиздир, шунинг учун ердаги ҳар бир ҳаракатларингизнинг абадий оқибатлари мавжуд. Ҳар бир ҳаракатимиз бир аккордни уради ва бу абадиятда садо беради.

Ҳозирги замондаги ҳаётни энг вайрон қилувчи нарса бу қисқа фикр юритишдир. Ҳаётингизни тўлиқ яшашингиз учун абадият тимсоли ҳамиша онгингизда ва унинг қадр қиммати қалбингизда мавжуд бўлиши керак. Шу вақт ва жойдагига кўра ҳаётда кўп нарса бор. Бугунги кун айсбергнинг кўринаётган учидир. Абадият эса юза остидаги сиз кўролмайдиган унинг қолган қисмидир.

Абадиятда Худо билан бирга бўлиш нимага ўхшайди? Холисона баҳоласак, бизнинг онгимизнинг сиғими жаннатнинг ажойиботи ва буюклигини сиғдиролмайди. Бу гўёки интернетни чумолига тасвирлаб беришга ҳаракат қилишга ўхшайди. Бу маъносиздир. Абадиятда яшашнинг маъносини англатадиган сўзлар ҳали кашф қилингани йўқ. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, Инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган.”

Шунга қарамасдан, Худо Ўз Каломида абадиятнинг шарпасини берган. Биз биламизки, ҳозир Худо биз учун абадий уй барпо қилмоқда. Жаннатда биз ўз севганларимиз ва имонлилар билан бирлашамиз, барча оғриқ ва азоблардан халос бўламиз, ердаги содиқлигимиз учун мукофотланамиз ва бажаришдан мамнун бўладиган вазифаларга тайинланамиз. Биз шунчаки булутларда нур чамбар билан чилдирма чалиб турмаймиз. Биз Худо билан ҳеч қачон узилмайдиган алоқада бўлишдан хурсанд бўламиз ва У бутун абадият давомида биздан мамнун бўлади. Бир кун Исо бизга шундай дейди, “Эй, Менинг Отамнинг олқаганлари, келинглар! Дунё яратилмасдан бери сизлар учун мерос сифатида тайёрлаб қўйилган Шоҳликни эгаллангиз.” (Матто 24:34) Сизчи дўстим, сиз ҳам тайёрлаб қўйилган Шоҳликни эгаллайсизми? Бордию, ҳаёт мақсадлари ҳақида ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top