3:34

Худони қандай улуғлаш мумкин?

MP3

Салом азизлар. Исо Отага айтди, “Сен Менга топширган вазифани адо этиб, ер юзида Сени улуғладим.”(Юҳанно 17:4). Исо Худони Унга топширилган вазифани адо этиш орқали улуғлаган. Биз ҳам Худони худди шундай улуғлашимиз мумкин. Қачонки яратилган бирор мавжудот ўзининг мақсадини адо этса, бу Худога улуғворлик келтиради. Қушлар Худога учиш, чувиллаш, ин қуриш ва Худо ҳоҳлагани бўйича қушга хос бошқа ҳаракатларни бажариш орқали улуғворлик келтириши мумкин. Ҳаттоки энг кичик чумоли ҳам ўзининг яратилганидан мақсадини бажариш орқали Худони улуғлаши мумкин. Худо чумолини чумоли бўлиш учун, сизни эса сиз бўлишингиз учун яратди.

Худога улуғворлик келтиришнинг бир неча йўллари бор, лекин улар ҳаётингиз учун асосан бешта мақсадда жамланиши мумкин. Биз Худони топиниш орқали улуғлашимиз мумкин. Топиниш бизнинг Худо олдидаги биринчи маъсулиятимиздир. Биз Худони ёқтириб Унга топинамиз. Худо бизнинг топинишимиз вазифа асосида эмас, балки севги, шукрона ва мамнуният асосида йўналтирилишини ҳоҳлайди. Худо биз ундан энг кўп қониққанимизда энг кўп улуғланади. Топиниш улуғлаш, куйлаш ва ибодат қилишдан кўра кенгроқдир. Тоат ибодат Худодан завқланиш, Уни севиш ва ўзимизни Унинг мақсади учун ишлатилишга топширган ҳолда ҳаёт кечиришдир. Қачонки сиз ҳаётингизни Худонинг улуғворлиги учун яшаганингизда, сиз қилаётган ҳар бир ҳаракат топиниш ҳисобланади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, «… бутун аъзойи баданингизни солиҳлик қуроли қилиб Худонинг измига топширинглар” (Рим. 6:13)

Биз Худога бошқа имонлиларни севиш орқали улуғворлик келтирамиз. Сиз янгидан туғилганингизда сиз Худо оиласининг бир қисмига айландингиз. Масиҳга эргашиш фақатгина унга ишониш эмас; бу Худо оиласига тегишли бўлиш ва уни севишни ҳам билдиради. Юҳанно шундай ёзган, “Биз ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биз биродарларимизни севамиз” (Биринчи Юҳанно 3:14). Павлус ҳам , “Худони улуғлаш учун Масиҳ сизларни қабул қилганидек, сизлар ҳам бир бирингизни қабул қилинглар”(Римликлар 15:7) деб айтган. Худо севгани каби севишни ўрганишингиз сизнинг маъсулиятингиздир, чунки Худо севгидир ва бу Унга шараф келтиради. Исо айтган эди, “Сизларга янги буйруқ беряпман: бир бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир бирингизни шундай севинглар. Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.” (Юҳанно 14:34,35).

Биз Худонинг оиласида туғилганимиздан сўнг, У бизларни руҳий етукликда ўсишимизни ҳоҳлайди. Бу нимага ўхшайди? Руҳий камолот бу бизнинг ўйлашимиз, ҳис қилишимиз ва ҳаракатларимиз Исоники сингари бўлишидир. Қанчалик Масиҳнинг характерини ўзингизда ривожлантирсангиз, шунчалик Худога улуғворлик келтирасиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.” (2 Коринфликлар 3:18) Сиз Масиҳни қабул қилганингизда Худо сизга янги ҳаёт ва янги табиат берди. Ҳозир, қолган бутун ҳаётингиз давомида Худо сизнинг характерингизни ўзгартиришда давом этади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “… Исо Масиҳ орқали униб ўсадиган солиҳлик самараларига бой бўлиб, Худога шон шараф келтиринглар.”(Фил. 1:11). Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top