3:23

Худо бизни нима учун дунёга келтирди?

MP3

Салом азизлар. Сиз бу дунёда таваллуд топаётган вақтда, Худо кўринмас гувоҳ сифатида ўша ерда ҳозир бўлиб, сизга табассум қилиб турган эди. У сизни тирик бўлишингизни ҳоҳлади ва сизнинг келишингиз У учун катта мамнуният эди. Худо сизни яратишга муҳтож эмас эди, аммо У сизни Ўзининг қувончи учун яратишни танлади. Сиз Унинг манфаати, Унинг улуғворлиги, Унинг мақсади ва Унинг қувончи учун мавжудсиз.

Худога қувонч олиб келиш ва унинг мақсади учун яшаш ҳаётингизнинг олий мақсадидир. Қачонки ушбу ҳақиқатни тўлиқ англаб етсангиз, шунда сизда бошқа ҳеч қачон аҳамиятсиз эканлигингиз ҳақида ҳис туйғуларингизда муаммо бўлмайди.

Бу сизнинг қадрингизни исботлайди. Агар сиз Худо учун шундай муҳим бўлсангиз ва У сизни абадий бирга бўлиш учун қадрли ҳисоблаган экан, бундан бошқа мухимроқ бўла оласизми? Сиз Худонинг боласисиз ва сиз Унга У яратган бошқа ҳар қандай нарсадан фарқли равишда мамнуният бахш этасиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бизни мурувватига сазовор қилиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди.”(Эфесликлар 1:5). Худо сизга берган энг буюк ҳадяси бу ҳузр ҳаловатдан завқланишдир. У сизни беш сезги ва ҳис туйғу билан яратган ва сиз уларни амалда ишлатишингиз мумкин. У сизга ҳаётга чидашни эмас, балки ундан завқланишингизни ҳоҳлайди. Сиз ҳузр ҳаловатдан завқланишингизнинг сабаби Худо сизни ўз суратида яратди. Биз кўпинча Худода ҳам ҳис туйғу борлигини унутамиз.

У нарсаларни жуда теран ҳис қилади. Муқаддас Калом бизга Худо азоб чекиши, рашк қилиши ва ғазабланиши ҳамда раҳмдиллик, афсус, қайғуриш ва ҳамдардлик, шу билан бирга хурсандчилик, мамнуният ва қониқишни ҳис қила олишини айтади. Худо севади, хурсанд бўлади, ҳузр ҳаловатда бўлади ва ҳаттоки кулади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан, Иноятига умид боғлаганлардан рози бўлур.” (Забур 146:11) Худога мамнуният бахш этадиган сизнинг ҳар бир ҳаракатингиз топиниш ҳаракатидир. Олмос сингари топиниш ҳам кўп қирралидир.

Антропологларнинг айтишича топиниш умумбашарий ундов бўлиб, инсон табиатининг туб тубига Худо орқали ўрнатилган ва бизни Худога боғлаб турувчи ички боғлиқликдир. Топиниш ейиш ва нафас олиш каби табиийдир. Агар биз топинмасак, унинг ўрнини қоплайдиган ва ҳаттоки ўзимизга қаратилган бирор ўриндош топамиз. Худо бизни ушбу истак билан яратиши сабаби У топинувчиларни ҳоҳлайди. Исо шундай деган, “Ота шу йўсинда Ўзига топинувчиларни излайди.”(Юҳанно 4:23).

Диний келиб чиқишингизга боғлиқ бўлган ҳолда, сиз “топиниш” ҳақидаги тушунчангизни кенгайтиришингиз мумкин. Сиз жамоат хизматини ашула айтиш, ибодат қилиш ва ваъзхонлик эшитиш деб ўйлашингиз мумкин. Ёки сиз у ҳақда маросимлар, шамлар, ва қутлуғ кечлик деб ўйлашингиз мумкин. Ёки сиз у ҳақда шифолаш, мўжизалар ва ваҳий кўриш деб ўйлашингиз мумкин. Топиниш буларни ҳаммасини ўз ичига олади, аммо топиниш бу ифодалардан анча кенгроқдир. Топиниш ҳаёт тарзидир.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top