3:34

Бошқа чида олмайман

MP3

“Муқаддас Руҳга тўлган Стефан эса осмонга тикилиб қараб, Худонинг улуғворлигини ва Худонинг ўнг томонида турган Исони кўрди…” Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Собиқ Совет Иттифоқида масиҳий адабиётларни тарқатгани учун Зинаида Вильчинскаяни қамоққа олишди. Ўшанда у момо эди. Мана унинг ҳикояси: «Мен биринчи бор милиция маҳкамасига тушганимда, мени темир каравотлари бор ниҳоятда заҳ камерага ташлашди. Соқчилар иссиқ пальто ва рўмолимни олиб қўйишди. Мен биргина кўйлагимда сим каравотга ётдим. Совуқдан аъзойи-баданим титраб, ибодат қила бошладим. Камерадошим ибодат қилаётганимни кўриб ёнимга келди ва тиз чўкди, сўнгра деди: “Вой, бошқа чида олмайман. Мен ҳам музлаб қолдим”, — ва секингина йиғлашга тушди. “Раббий, — деб илтижо қилдим мен, — агар Сен шу камерада менинг ўлишимни лозим топсанг, Сенинг ироданг амалга ошсин; буни севги, сабр-тоқат ва беозорлик ила бошимдан кечиришимга ёрдам бер.

Лекин Сен менга ёрдам беришинг мумкин. Агар Сен ихтиёр қилсанг, мени бу ердан олиб чиқишинг ҳам мумкин”. Мен яна қайтиб сим каравотга ётдим, исий бошладим. Шунда ёнимдаги аёл маҳбусга мурожаат қилдим: “Кел, сени қучоқлаб олай, ва сен ҳам исийсан. Шу тарзда биз исидик. Кейин бизни бошқа-бошқа камераларга ўтказишди ва ўша аёл камерадошларига шундай деб айтибди: “Бизнинг камерамизда ўша холани Худо иситди, хола бўлса – мени”» Ажойиб хикоя, шундай эмасми? Забадий ўғли Ёқубнинг бошини олиб ташлашди – бу ҳаворийларнинг энг биринчи жафокаши эди. Ҳикоя қилинишича, Маттони ҳам бошидан жудо қилишган экан. Бутрус, Андрей, Яҳудо ва Бартолмейни хочга тортишган. Фомани найзалар билан яралаб, ёниб турган печда куйдиришган экан.

Баъзи ҳикоялардан Худонинг ҳурматли хизматкорлари буюк жабр-зулмларни бошларидан кечиришгани ҳақида, азоб тортиб ўлишгани ҳақида билиб оламиз.

Бошқаларида эса, масалан, Стефан ҳақидаги ҳикояда айтилишича, биродар ёки сингил оғриқни сезмас эканлар, агар уларга оғриқ етказилса ҳам, бу оғриққа чидаш мумкин.

Бизга бир нарса кафолатланган: бошқа дунёга биз ёлғиз кетмаймиз, ҳатто жабр-зулм чексак ҳам. Бу – бизнинг маълум вақтгача яширин бўлиб келган улкан устунлигимиздир.

Каломда бу масалада бир талай оятлар келтирилган. Масалан, “Эй Ёшуа, бир умр ҳеч ким сенга бас кела олмайди. Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан. Сени тарк этмайман, ҳеч қачон ташлаб кетмайман” (Ёшуа 1:5). Шундай ваъда бизга ҳам берилган. “Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан” (Матто 28:20).

Исо Масиҳга оғишмай эътиқод қилсангиз ва Унга тўхтамасдан боқсангиз ҳамма нарса хиралашади, сўнади ва аста–секин назардан йўқ бўлиб кетади. Ҳаворийлар азоб чекканларида хурсанд бўлардилар, уларнинг характери бизникига қараганда қатъий ва жасур бўлганлиги учун эмас. Шунинг учунки, улар жабр-зулмга ва хўрликка катта аҳамият беришмаган ва аввалам бор ҳамма нарсани, шу жумладан, Исонинг азоб-уқубатларини ҳам У билан баҳам кўришга интилишни шон-шараф деб билганлар.

Бордию, сиз ҳам қувғинларга дуч келиб бу ҳақда суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Шахсий маълумот орамизда қолади. Бу ҳақда хавотир олманг. Раббимиз сизни Ўз паноҳида асрасин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top