2:48

Сизнинг Ягоналигингиз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Баъзан ойнага қараб туриб, Худованд сизнинг баъзи жойларингизни ихчам ва кўркам қилиб яратганини кўрсангиз, баъзи жойларингиз сизга ёқмайди. Аммо бу дунёда бошқа ҳеч ким сизнинг ўрнингизда бўлолмайди. Чунки улар сиз каби яратилмаган. Аввалги суҳбатларимизда Худованд ҳар бир инсонга берадиган қобилиятлар ҳақида гаплашган эдик. Кўпчилигимиз бизнесменларга ҳавас қиламиз. Чиндан ҳам, Худованд баъзи одамларга кўп пул топиш қобилятини беради. Мусо пайғамбар Исроилликларга шундай деган эди: «Эгангиз Худовандни унутманг, зеро у сизга бойлик яратиш қобилиятини беради». Бундай қобилиятли инсонлар бизнес қилишда, шартномалар тузига ёки сотишга ва ниҳоят фойдасини йиғиб олишга уста бўлишади.

Narrator 2 Агар сизда шундай бизнес қилишга қобилият бўлса, буни Худованднинг йўлида ишлатишингиз лозим. Қандай, дейсизми? Биринчидан, бу қобилият сизга Худованд томонидан берилганлигини англашингиз, иккинчидан эса бизнесингизни муҳтожларга ёрдам бериш ва имонингизни бўлишиш йўлида ишлатишингиз керак. Учинчидан эса Худованд сизга бераётган фойдадан ушр беришингиз керак. Бойлик яратувчи бўлгандан кўра, Худованд Шоҳлигини қурувчиси бўлинг. Ҳар бир имонли киши ўз-ўзидан ва Худованддан «мен нима қила оламан» деб сўраши керак. қила оладиган ишларингиз рўйхатини тузинг. Уларни Худованд йўлида қандай ишлатиш мумкинлигини ўйланг ва Худованд шу қобилиятларингизни Ўз улуғворлиги йўлида ишлатишига йўл қўйинг.

Narrator 1 Муқаддас Калом шундай дейди: «Худо Ўз мурод-мақсадини Исо Масиҳ орқали сизларда бажо келтирсин. Худонинг иродасини ижро этмоғингиз учун Ўзи сизларда ҳар хил фазл-камолотни пайдо қилсин» (Ибр 13:21). Худованд сизга берган қобилиятларни очиш учун сиз аввало нималар қилишга уқувли эканингизни яхшилаб ўйлаб кўринг. Агар Худованд сизга мусиқа асбобларини чалиш қобилиятини бермаган бўлса, у сиздан операда мусиқа чалишни талаб қилмайди. Бошқа томондан эса сиздаги қобилиятлар Худованд сизнинг ҳаётингизда Унинг улуғворлиги учун нималар қилмоқчи эканлигининг белгисидир. Худованд ҳеч қачон қобилиятларни увол қилмайди. У ҳар доим бизнинг Худо йўлидаги мақсадимиз билан қобилиятларимизни бирлаштириб қўяди.

Narrator 2 Сиздаги қобилиятлар фақат яшаш учун пул топиш мақсадида берилмаган, Худованд уларни Осмон шоҳлиги йўлида ишлатишингиз учун берган. Калом шундай дейди: «Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар. Ким сўзласа, Худонинг сўзлари қилиб айтсин. Ким хизмат қилса, Худо берган куч билан хизмат қилсин.» (1Бут 4:10) Худо ҳар биримизга Унинг Шоҳлигида хизмат қилишимиз учун керакли қобилиятларни берган. Биз фақат буларни кашф қилишимиз, юзадаги қобилиятларимизни эса Худо йўлида қандай ишлатиш ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Ишончимиз комил, сизда ажойиб, ҳали кашф қилинмаган қобилиятлар бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top