3:51

Яратувчи Амр

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Масиҳни ўликдан тирилтирган қудрат ҳар биримизнинг ҳаётимизда ишласин. Худо ҳар биримизнинг ҳаётимизни Ўз қудратига ва марҳаматига тўлдирсин. Бугунги суҳбатимизни Эфесликларга 5 боб 14 оятдан бошлашга қарор қилдик. Унда шундай ёзилган: Ахир, нур ҳамма нарсани очиқ-ойдин намоён қилади-ку! Мана шу сабабдан шундай деймиз: “Эй ухлаётган, тур! Ўликдан тирил! Масиҳ сенга нур сочар!” (Эфесликлар 5:14) Исо Масиҳнинг ўликларни тирилтириш қудрати борлигига ҳаммамиз ишонамиз, аммо Унинг Лазарни тирилтириш пайтидаги амрига эътибор қилмаймиз. Исо Лазарга тирилишни буюрганида, ўлган Лазар бу амрга қандай бўйсунди? Юҳанно 11:43 да шундай ёзилган: “Исо шундай деди-ю, баланд овоз билан хитоб қилди: “Лазар, ташқарига чиқ!” Бу буйруқ ўлган одамга берилган буйруқ эди. Кейинги оятда шундай ёзилган: “Шу пайт қўлу оёқлари кафанланган, юзи рўмол билан ўралган марҳум чиқиб келди” (Юҳанно 11:44).

Narrator 2 Лазар буни қандай қилди? Ўлган одам тирилиш ҳақидаги буйруққа қандай итоат қилиши мумкин? Лазар буни ўзи қилолмас эди. У ўлик эди. Бу саволнинг жавоби буйруқда яширинган. Бу буйруқда янги ҳаёт бериш қудрати бор эди. Буйруққа итоат қилиш – тирик одамлар қиладиган нарсани англатади. Бу жуда муҳим. Худонинг “Ўликдан тирил!”, деган амрида биз итоат қилишимиз лозим бўлган қудрат мувжуд. Биз эса жисмоний фазилатимизга ишониб, Масиҳнинг бу амрига кўп ҳам итоат қилавермаймиз. Худонинг Сўзи ҳаёт бағишлайди. Лазар эса ўша сўз ва хитоб орқали тирилди. Бу хитобда қудрат бор эди. Эфесликлар 5:14 да Павлус шундай дейди: “Эй ухлаётган, тур! Ўликдан тирил! Масиҳ сенга нур сочар!” Уйқудан туриш ҳақидаги амрга сиз қандай итоат қиласиз?

Narrator 1 Уйингиз заҳарли газга тўлса ва кимдир: “Уйғон! Ўзингни қутқар!” деб бақирса ҳам ўзингизни уйғотиш орқали унинг буйруғига итоат қила олмайсиз. Баланд овоз билан айтилган қудратли буйруқнинг ўзи сизни уйғотиши мумкин. Ҳавф-ҳатар вақтида уйғоқ инсонлар қиладиган ҳаракатларни қилиш орқали буйруққа итоат қилишингиз мумкин. Дарҳол ўрнингиздан туриб, уйдан чиқасиз. Хитоб сизни уйғотиши мумкин. Хитобга жавобан сиз уйғонасиз. Мана шу нарса янгидан туғилиш ҳақида Муқаддас Калом айтганларининг изоҳи эканига ишонаман; аниқроғи, биз янги юрак олишимиз лозим, бироқ янги қалбни яратувчи Худодир. Мисол учун, Қонунлар 10:16 “Юракларингизни суннат қилинглар”, яъни юракдаги эски гуноҳларни олиб ташланг, кераксиз ва сизга зарар келтириши мумкин бўлган иштиёқларингизни, одатларингизни, ахлоқсизликларингизни кесиб, олиб ташланг.

Narrator 2 Қонунлар 30:6 “Эгангиз Худо сизларнинг юракларингизни… суннат қилади”. Инсонлар турли савоб ишлари билан диний китобларга кўр-кўрона, ўз кучи билан амал қилиш орқали жаннатга эришмоқчи бўладилар. Аммо Худонинг Каломида ёзилишича, жаннатга эришишимизга сабабчи бўладиган пок юракни фақат Худонинг Ўзи яратади. Ҳизқиёл 18:31 “Ўзларингиз учун янги юрак ва янги руҳ олинглар”. Сиз янги руҳ ва янги юракка муҳтож эканлигингизни кўриш учун кўзларингиз очилгач, Худо таклиф қилаётган янги юрак ва янги руҳни қабул қилишингиз керак. Бу Унинг иродаси. Ҳизқиёл 36:26 “Сизларга янги юрак бериб, қалбингизни янги руҳга тўлдираман!” Агар қаршилик қилмасак, қайсарлик қилиб қалбларимизни тош қилиб туриб олмасак, Худо Ўзи берган ваъдани бажаради. У бизга янги руҳ ва янги юрак беради. Худонинг амри Муқаддас Руҳнинг яратувчи, ўзгартирувчи қудрати билан бирга келганида ҳаёт беради. Сўнг биз ишониб, қувонамиз ва итоат қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top