Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Агар Худонинг иноятига диққат қиладиган бўлсак, Унинг бизга қанчалик меҳрибон ва севувчи эканини яна бир бор англаймиз. Афсуски, кўпинча Худонинг инояти қанчалик буюк ва қудратли инъом эканлигини унутиб қўямиз. Шу иноят бизни ўлимдан ҳаётга ўтказганини ҳам эсдан чиқарамиз. Бироқ Худонинг фарзандлари сифатида буни унутишга ҳаққимиз йўқ. Агар биз бу иноят ҳақида унутсак, бошқаларни Худонинг ажойиб, меҳрибон ва севгига тўла режасига қандай ишонтирамиз. Калом Худонинг меҳр-шафқатини шундай тасвирлайди: Аммо меҳр-шафқатга бой Худо Ўзининг бизга бўлган буюк муҳаббатини қуйидагича кўрсатди: гарчи биз гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди. Биз Худонинг инояти туфайли қутқарилганмиз. Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва бизга самода У билан билан бирга жой берди” (Эфесликлар 2:4-6).
Narrator 2 Ўзгартириш бўйича Худонинг ҳал қилувчи ҳатти-ҳаракати шуки, ҳатто “гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам” У бизни “Масиҳ билан бирга тирилтирди”. Бошқача айтганда, биз Худо учун ўлик эдик. Биз бефарқ эдик; бизда ҳеч қандай руҳий қизиқиш йўқ эди; Масиҳнинг гўзаллигини кўра олиш учун руҳий кўзларимиз йўқ эди; аслида аҳамиятли бўлган нарсалар учун ўлик эдик. Бундай ўлик руҳ билан дўзахга боришимиз аниқ эди. Бироқ бизни беҳад севувчи Худо бундай бўлишини истамайди. Шунда Худо ҳаракатга тушди – Унинг ҳузури учун яроқли идиш бўлиш учун нимадир қилишимиздан олдин Унинг Ўзи ҳеч қандай шартларсиз ҳаракатга тушди. У бизни тирилтирди. Масиҳнинг улуғворлигини кўришимиз учун У бизни қудрат билан руҳий ўлим уйқусидан уйғотди. Жонсиз бўлган руҳий туйғулар мўъжизавий тарзда жонланди.
Narrator 1 Эфесликлар 2:4 оят буни “меҳр-шафқат” ифодаси деб айтади. Яъни, Худо бизнинг руҳан ўлик эканимизни кўриб, бизга ачинган. Худо гуноҳнинг даҳшатли оқибати абадий ўлим ва азобларга гирифтор қилишини кўрган. “Меҳр-шафқатга бой Худо… бизни тирилтирди”. Унинг бой меҳр-шафқати муҳтожликларимизни қондирди. Лекин бу парчанинг аҳамиятли жиҳати шуки, “Сизлар иноят туфайли қутқарилгансиз” дейиш учун ўз сўзини бўлди. “Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди — сизлар иноят туфайли қутқарилгансиз — ва бизга самода У билан бирга жой берди”. Хўш, нима учун у буни шу ерда қўшимча қилиш учун ўз сўзини бўлди? Қолаверса, асосий эътибор бизнинг ачинарли ўлик ҳолатимизга нисбатан Худонинг марҳатига қаратилган; хўш, нима учун Павлус биз иноят туфайли қутқарилганимизни тушунтиришга жон-жаҳди билан ҳаракат қиляпти?
Narrator 2 Менимча, бунинг жавоби қуйидагича: бу ерда Павлус иноят эркинлигини таъкидлаш учун ажойиб имконият туғилганини англаган. У бизнинг ўзгаришдан олдинги ўлик ҳолатимизни тасвирлаб берар экан, ўлик инсонлар талабга жавоб бермаслигини яхши билган. Улар тирик қолишни истасалар, уларни қутқариш учун Худонинг мутлақо шартсиз ва мутлақо текин эркинлиги бўлиши керак. Бу эркинлик – иноятнинг юрагидир. Шу эркинлик билан биз эски танамизнинг қобиғидан чиққан ҳолда фикр юрита оламиз. Шу эркинлик бизни Худога муҳтож эканимизни англатади. Худонинг инояти билан Унга муҳтож эканлигимизни англаганимизда, жон-жаҳдимиз билан Унга томон интиламиз. Бир инсоннинг бошқа бир инсонни ўликдан тирилтиришидан бошқа яна қайси ҳатти-ҳаракат бир томонлама, эркин ва муҳокама қилинмайдиган ҳаракат бўлиши мумкин! Мана шу нарса иноятни ифодалайди.