2:54

Чиройли қомат сирлари

MP3

Ҳар бир аёл кўркам қадди қоматга, гўзал хуснга эга бўлишни истайди. Айниқса, ҳозирги аёлларнинг асосий муаммоси ортиқча вазн бўлиб, қоматни сақлаш мақсадида турли парҳезлару машқларни бажаришга эринишмайди. Лекин баъзан тинка қуриганда, сеҳрли таёқча бўлса-ю, бир зумда 5-10 килога оздириб қўйса деб, орзу қилиб ҳам қўямиз. Бундай сеҳрли таёқча бўлмаса-да, бир неча осон усуллар шундай мўъжиза кўрсатиши мумкин.  Дунё мутахассислари озиш йўллари ва вазиятларни ўрганиб чиқиб, уларнинг энг осон 12 та усулини танлаб олишган:  

Кўпроқ ухланг Lancet илмий журналида ёзилишича, уйқусизлик семиришга сабаб бўлар экан. Уйқуга тўймаслик гормонал меъёрнинг бузилишига олиб келади. Айниқса, иштаҳани босувчи ва жисмоний фаолликни оширувчи лептин деган гормон миқдори камайиб кетади. Дарвоқе, лептин сўзи юнон тилидан “озиш” маъносини англатади. Унинг ўрнини кўпроқ овқат талаб этувчи гормон эгаллаб боради.   Табассум қилинг. Ишонасизми, 10 дақиқа мириқиб кулганимизда, 50 калорияни йўқотар эканмиз. Бу дегани бир бўлак шоколадга тенг қувватни чиқариб юборамиз. Бир йилда кулги билан 2 килогача вазндан қутилиш мумкин. Кулгини енгил югуриш билан тенглаштириш мумкин.  Мутахассисларнинг тушунтиришича,  кулганда юрак қисқариши икки баробарга ошиб, организмга кислород кўпроқ кирар экан. Шунингдек, қорин мушаклари ва ўпка фаолияти ошади. 10 дақиқалик кулги 3 дақиқалик бажарилган жисмоний машқларга  тўғри келади. Ифорлардан нафас олинг Ароматли шамлар олиб, пиёлага бир неча томчи эфир мойидан томизинг ва унинг исидан нафас олинг ва мўъжизани пойланг.

Одатда ортиқча вазндан халос бўлишга қора мурч ҳамда янги янчилган имбир яхши ёрдам беради. Цитрус ифори организмдаги моддалар алмашинувини тезлаштиради. Бинафша ва занжабил (ваниль) иси иштаҳани йўқотади. Занжабил овқат хазмини меъёрлаштиради. Ялпиз, лимонўт, сандал дарахти мойи кишини бўшаштириб, хавотирларни тарқатади. Айниқса, парҳез тутган аёллардаги асабийликни (истаган егуликни ея олмаган аёллар кўпинча асабийлашишади) босиб, кўнгилни тинчлантиради. Шунингдек, лаванда, бергамот (цитруслиларга мансуб дарахт), пихта (оққарағай) эфир мойлари депрессия ҳолатидан чиқишга кўмаклашади. Араматли (эфир) мойларни атир сифатида қўллаш ёки ванналарга қўшиш, кийим жавонига қўйиб, кийимлар исини яхшилаш  ҳам мумкин.

Кийимларингизни янгиланг Агар янги кийимлар қанчалик қиммат бўлса, озишга бўлган иштиёқ шунчалик катта бўлади. Негаки кўркам кийимни тезроқ кийиш истаги ҳар бир аёлга хос. Бундан ташқари, қиммат нарсани кейинга, озгунга қадар жавонда туришига кўз қиймайди. Шу сабабли аёллар тезроқ озишга ҳаракат қилишади ва одатда бунинг уддасидан чиқишади ҳам. 

Севиб қолинг! Физиологлар севгини мураккаб биологик кимёвий жараён деб билишади. Бу маълум маънода гормонал портлаш бўлиб, одамнинг иштаҳасига таъсир этиб, киши томоғидан егулик ўтмай қоларкан. Бундан ташқари, гормонларнинг бу тарзда ишлаши овқатнинг тез хазм бўлишига ёрдам беради. Қарабсизки, ортиқча вазндан асар ҳам қолмайди…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top