Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун эътиборингизга Эски Аҳд китобида баён қилинган Юнус пайғамбар ва Найнаво шаҳри ҳақидаги ажойиб муълумотларни тақдим этамиз. Эски аҳддаги пайғамбарлар орасида Юнус китоби ўзига хос сифати ва Найнаво шаҳрининг ажойиб тарзда қутқарилиб қолгани алоҳида эътиборга лойиқ китоб саналади. Юнус 3:3 оятда Найнаво шаҳри шунчалик катта эдики, айланиб чиқиш учун уч кун вақт кетиши ҳақида айтилган. Ўша пайтда бу шаҳар жуда катта ҳисобланарди. Қадимда кенг, буюк ва улкан шаҳар деганда ҳамманинг кўз ўнгига Найнаво шаҳри келган бўлса ажаб эмас. Чунки бу шаҳар суғориш тизимига эга, улкан ва мустаҳкам истеҳкомли ва дарёлар ҳимоясидаги шаҳар эди. Тарихимизда шундай пайтлар бўлдики, атеистлар Юнус ҳикоясини болалар учун айтилган чўпчакка чиқаришди. Танқидчилар эса ўша даврда Найнаво деган бунчалик катта 120000 дан ортиқ инсон истиқомат қиладиган шаҳар бўлиши мумкинлигига шубҳа қилишди.
Narrator 2 Юнус китоби 4:11 оятда шундай ёзилган, “Мен қудратли Найнаво шаҳрига ачинмаслигим керакми?! Ахир, бу ерда оқ-қорани ажрата олмайдиган болаларнинг ўзидан 120 мингтадан ортиғи ва талай ҳайвонлар яшайди-ку!” Найнаво шаҳридан узоқ бўлмаган Нимруддаги археологик қазишмалар пайтида археологлар оссурия шоҳи Оссурнасирпал 2га аталган меъморий ёдгорликни топишди. Оссурнасирпал 2 нинг армияси Исроил халқига хужум қилган. Бу ёдгорликда қайд этилган ёзувларга кўра 70 минг кишилик “зиёфат” уюштирилган ва зиёфат дастурхонига қўйилган таомлардан тортиб, меҳмонлар ҳақида ҳам ёзилган. Бу матнга кўра, зиёфатга Найнаводан ҳам эътиборли одамлар таклиф этилган. Бу матндан ўша даврдаги Оссурия пойтахт шаҳарларида аҳолли зич бўлганини билиш мумкин.
Narrator 1 Юқорида келтирилган археологик топилмалар, Муқаддас Китобда ёзилган маълумотларнинг ҳақиқат эканлигини яна бир бор исботлади. Замонамизнинг мушҳур инглиз архитектори Сетон Ллойд ҳам Юнус китобида ҳеч қандай ёлғон ва тўқима йўқлигини ва Найнаво аҳолиси чиндан ҳам 120000дан ортиқ бўлганини тасдиқлайди. Археолог Мэллоун бошчилигидаги археологик экспедиция 1949 йилда Нимрудга қайтиб у ерда 14 йил қазишма ишларини олиб борган. Дастлаб, Мэллоун бор кучини Нимрудда топилган саройнинг ғарбий-шимолий қисмини ўрганишга сарфлади. Оссурнарсирпал 2 нинг қабр тоши топилди. Унда шоҳнинг бўртиб солинган тасвири ва суратнинг иккала томонида 153 сатрли матн бор эди. Бу ёдгорлик ҳаммада алоҳида қизиқиш уйғотди. Чунки бу сатрларда милоддан аввалги 879 йилда саройнинг очилиш маросимлари ва тантаналари ҳақида ёзилган эди.
Narrator 2 Матнга кўра, зиёфат ўн кун давом этган ва 69574 киши таклиф этилган. Шунга ўхшаш топилмалар ва маълумотлардан сўнг Мэллоун Оссурнарсирпал пойтахт шаҳарга айлантирган Калханинг аҳолисини тахминан санаб чиқишга қарор қилди. Тахминий маълумотларга кўра, бу шаҳарда 86 мингдан кам аҳоли яшамаган. Шундай экан, Муқаддас Китобда Найнаво аҳолисининг, “120000 мингдан зиёд” бўлганлиги ҳам алоҳида эътиборни тортади. Ғарб олимлари Юнус китобида келтирилган ҳар бир сатр ишончли эканини тасдиқловчи турли маълумотларни тақдим этишмоқда. 1904 йилда машҳур археолог, оссуршунос Рэжиналд Кемпбел Томпсон қазишма ишлари ҳақида фильм олади. Бу фильм ҳақида маълумотга эга бўлганлар камчиликни ташкил қилсада, Археолог Ироқда топган маълумотлар ва топилмаларнинг суратлари ҳалигача сақланиб келади. Ироқдаги қазишма ишлари давом этмоқда.