3:29

Миср-шакар эмас

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Қадимги Мисрни бугунги кундаги қайси давлатга қиёсласа бўлади? Қадимги Миср жуда ҳам бой, атрофдаги давлатларга таъсири кучли, ўз қудрати ва машхурлиги билан донг таратган давлат эди. Кўп одамлар бу давлатнинг фуқароси бўлишни орзу ҳам қилолмасди. Аммо Юсуфда бу имкон бор эди. Бугун Юсуф ҳаётининг бир даврига назар ташлаймиз. Ибтидо китобининг 39 бобини ўқиганимизда, Юсуфнинг Худога бўлган садоқатидан ҳайратланамиз ва унга тасаннолар айтамиз. У ерда Юсуфга қилинган васваса ҳужумлари ҳақида кам ёзилган, аммо ўзингиз ўйлаб кўринг: у аёл хўжайиннинг хотини эди. Уйдаги ҳамма нарса, ҳатто қуллардан ҳам ўзи истаганича фойдалана оларди. Эҳтимол, Пўтифарнинг аёли унчалик чиройли бўлмагандир?! Йўқ, Пўтифар бой ва обрўли одамлардан эди, шу сабаб ҳам унда замонасининг энг чиройли аёлига уйланиш имкони бор эди.

Narrator 2 Демак, аёл чиройли, бой ва зодагонлар орасида ҳам етарлича таъсирга эга. У Юсуфга шунчаки бир неча марта эмас, балки бир неча юз марта ишва қилган бўлса керак. Юсуф эса қул сифатида у аёлнинг айтганини қилиши керак эди. Энди Юсуфнинг ҳолатини кўриб чиқайлик: Уни оиласи тарк этди. Акалари уни сотиб юборишди. Қул бўлиб энг оғир аҳволда Пўтифарнинг уйида ишлади. Чарчоқ, тушкунлик, ҳафагарчилик, буларнинг оқибатида у бу чиройли аёлга “Ҳа” дейиши мумкин эди. “Ҳа” деса, вақтинчалик бўлса ҳам ҳузур-ҳаловат топарди ва ҳафачилиги унутиларди. Рози бўлганида, бу сир ўша ерда сирлигича қоларди. Бу аёл орқали Юсуф Мисрда қулликдан озод бўлиши мумкин эди, ким билади дейсиз, шайтон унга яна қанча ваъдалар берган экан. Аммо Юсуф бу ёлғонга алданмади. Қисқача айтганда, Юсуф ўзини оқлаши учун ҳеч қандай баҳона йўқ эди.

Narrator 1 Аслида, бизда ҳам шундай. Эҳтимол, сени ҳам ташлаб кетишгандир, уришгандир, сотиб юборишгандир, хонлик қилишгандир. Вақт ўтаверади, бедор тунлар давом этаверади ва бир куни кутилмаганда Пўтифардан (ёки унинг аёлидан) ғаройиб таклиф тушади. Ёки дўстинг бирга ичиш учун ароқ узатади. Ҳамкасбларинг эса гиёҳванд модда узатишади. Бундай вазиятларда ёзги ёмғирдан кейин чиқадиган бегона ўтлар каби ўзингни оқлаш учун турли баҳоналар топилаверади. Ҳеч ким ҳеч нарсани сезмайди. Қўлга тушмайман. Мен шунчаки оддий одамман. Мана шундай ҳаёт ва ёлғон, кўзни қамаштирувчи ваъдалар Мисрга ўхшайди. Миср – бу шакар эмас. Бироқ Миср аҳмоқона қарорлар чиқаришинг учун қулай жой бўлиши мумкин. Кейинчалик афсусланадиган қарор чиқариб, муаммони кўпайтирма. Юсуф жуда эҳтиёткор эди. Пўтифарнинг хотини унга ҳўрак ташлаганида “у рад этди”. Ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларимизнинг оқибатлари бўлади.

Narrator 2 Юсуф шаҳватдан кўра садоқатни афзал кўрди. У ўз ҳўжайинига хурмат кўрсатди…ва ўз Эгаси бўлган Худога хурмат кўрсатди. Юсуфнинг асосий истаги Уни мамнун қилиш эди. “… Қандай қилиб мен шу қадар қабиҳлик қилиб, Худога қарши гуноҳ қиламан?!” (Ибтидо 39:9). Юсуфнинг бизга берган сабоғи ҳайратланарли даражада оддий: Худога мақбул бўлган ишни қил. Ишдаги ҳамкасбларинг ишдан кейин эркаклар клубига боришмоқчи. Қандай йўл тутиш керак? Худога мақбул бўлган ишни қил. Йигитинг кечқурун сени ўз уйига шампан виноси ичишга таклиф қиляпти. Унга қандай жавоб бериш лозим? Худога мақбул бўлган ишни қил. Дўстларинг сени наша чекишга таклиф қилишди; синфдошларинг имтиҳонда қандай найранг қилишни ўргатишди; интернет эса кенг кўламда порно сайтларни намойиш қиляпти. Сен ўзингга савол бер: “Қандай қилиб Худога мақбул келган йўлни танлашим мумкин?”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top