2:52

Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, чунки улар Худо ўғиллари дейилур (Мт. 5:9)

Беозор руҳга эга бўлиб, биз барча фикрлардан устун бўлган “тинчликсеварлик” вакиллари бўлиш учун осонгина низога киришишимиз мумкин.

“Тинчлик” дея аталувчи Янги Аҳд сўзи ҳаммадаги тўлиқ ва мутлақ эзгуликни кўзда тутади. Бу сўз шунингдек, ўзаро тўғри муносабатни — жуда яқин муносабатни ва бир-бирига бўлган эзгу тилакни ифодалайди. Қачонки биз муаммолардан қочишга уринганимизда, тинчлик келади, аммо улар юзига тўлиқ осойишталик билан қараймиз ва ҳатто танг ҳолатларда тинчлик ҳолатини ҳис қиламиз.

Шу тарзда, “ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида бир-бири билан тўғри муносабат қилган ўша тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир”.

Исо одамларнинг орасидаги тўсиқларни бузиш, одамларни Худо билан яраштириш учун ўз жонини қурбонгохга қўйганидек, биздан ҳам бундай ҳаракатлар талаб қилиниши мумкин (қ. Гал. 3:26–29). Бошқалар Худо билан яраша олишлари учун бу қийматни тўлашга тайёрмизми? Одамлар Хушхабарни эшитиш ҳуқуқига эга бўлиши ва имон келтиришига қаътий туришга тайёрмизми? Дунёнинг бир қанча нотинч минтақаларидаги масиҳийлар буни тинчлик ўрнатиш фаолияти деб юритишади.

Ҳамма тинчлик истаган жой, Исроилдаги биродарларимиз ва опа–сингилларимиз, лекин тинчликни топиш қийин, Исонинг энг олий аҳлоқий таълимоти бу “ёмонликка ёмонлик билан жавоб бермаслигимиздир” (1 Бут. 3:9; Рим. 12:17; 1 Сал. 5:15) ёки “ёмонга қарши чиқмаслик” (Мт. 5:39). Исо Ўз шогирдларини ўзига нисбатан адолатсизлик ва ҳайвонлик муносабатига аксинча жавоб беришга чақиради. Исо “қайтимини бер ёки қоч” қабилидаги одамлар учун одатий бўлмаган ҳайратомуз жавобни таклиф қиляпти.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top