3:35

Ҳар кунги синовлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум биродар. Сиз ишонаётган Худованд қудратли ва сизнинг ҳаётингизни бошқараётган Худо эканига ишонасизми? Ундай бўлса ишонинг, иблис ҳар кунингиз учун тузган ёвузликни Худо синовга айлантиради. Муқаддас Калом синовлари доимо инсонни поклайди ва унинг қалбини тайёрлайди. Худди олов қимматбаҳо метални кераксиз қолдиқлардан тозалагани каби синов ҳам инсон қалбини кераксиз ва нопок нарсалардан поклайди. Забур муаллифи шундай дейди: Эй Худо, Сен бизни синадинг, Кумушни тозалагандай бизни тозаладинг. Бизни тузоққа йўлиқтирдинг, Елкамизга оғир юк ортдинг. Араваларни бошимиз узра юргаздинг, Олов, сувлардан биз кечиб ўтдик, Фаровонликка бизни олиб келдинг. (Забур 65:10-12) Худо бизни инсонлар, қийинчиликлар ёки муаммолар орқали ҳар куни синайди. Бир зум тўхтаб, ўз ҳолатингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Унда бугунги кун учун бирон синовни кўряпсизми?

Narrator 2 Йўлда бир неча соат тиқиқлинчда қолиб кетдингизми? Об-ҳаво ноқулайлик туғдиряптими? Бўғимларингиз азоб беряптими? Агар муаммоларга англашилмовчилик ёки оёқдан чаладиган кўнгилсизлик сифатида қарасак, оқибатда ғазабланиб, тушкунликка тушиб қоламиз. Лекин муаммоларга Худога улуғворлик келтирадиган, ўзимизга эса руҳан етуклик келтирадиган синов сифатида қарасак, ҳатто энг арзимас муаммо ҳам ўз маъносига эга бўлади. Ҳар бир кун – навбатдан ташқари назорат, баъзан эса якуний имтихондир. Тақдирнинг кутилмаган ва қақшатгич зарбасидир: тушкунлик, ҳасталик, бахтсизлик. Худди Юсуф каби қўлингдан келган барча ишларни қиласан. Ва худди у каби у ёки бу жазога маҳкум бўласан. Нима учун, дейсанми? Нима учун Худо Юсуфни зиндонга тушишдан сақлаб қолмади? Эҳтимол, бунинг жавоби мана бу ердадир?

Narrator 1 “Ахир, имонингз синалганда сизлар сабр-тоқат қилишни ўрганасилар. Бу ўзингизга ҳам аён. Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар” (Ёқуб 1:1-3). Болалигида Юсуф отасининг арзанда ўғли эди: ҳамма нарсаларда уни авайлаб, Ёқуб Юсуфни ёмон ўргатиб қўйганди. Ўз орзулари ҳамда шуҳратпарастликлари билан бўлишиш имкониятини қўлдан бермаган Юсуф ниҳоятда ўзига бино қўйган эди. Аммо ёдингизда бўлсин, у отасининг уйида отасидан Худога садоқатли бўлиш ҳақида кучли тарбия олган эди. У Пўтифарнинг уйида ёқимтойга айланди, Худонинг бошқаруви билан хизмат поғоналаридан юқорилади ва барчанинг диққат марказида бўлди. Худо уни муваффақиятга эриштирди. Эсингизда бўлса, у мағрур эди. Бундай ҳолатда зиндонда маҳбус бўлиш Юсуф учун покланиш даври бўлган. Худо Юсуфни қандай муаммолар кутаётганини билиб, Ўз хизматкорини мустаҳкамлаш мақсадида бу кўнгилсизликдан фойдаланди.

Narrator 2 Синов, синов, синов… Юсуф банди қилинган жой қамоқхона бўлиб, заҳ хиди анқиб турарди, лекин агар Юсуф тушган бу жой қандай номланишини фаришталардан сўрасангиз, улар жўр бўлиб, шундай жавоб берган бўларди: «Юсуф ҳарбий хизматдаги «маҳсус тайёргарликдан» ўтди». Сизнинг бугунги аҳволинг худди реабилитацион марказга ўхшайди, касалхонанинг иси келади, лекин агар фаришталардан сўрасангиз, «сен маҳсус тайёргарликдан ўтмоқдасан», деган жавобни эшитасиз. Худо сизни унутгани йўқ. Аксинча, У сизни Ўзининг машғулотлари учун муносиб кўрди. Худо менинг азобларимга эътибор бермаяпти, деган фикрни миянгиздан чиқариб ташланг. Йўқ, У сиздан кўзини узгани йўқ, эртанги кунда қилиниши лозим бўлган ишларни кўриб, бугунги кундаги шароитдан синов сифатида фойдаланиб, сени эртанги кун учун тайёрламоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top