3:27

Суяк емирилиши

MP3

Narrator 1 Ёш ўтгани сари суякларимиз нозиклашиб, мўртлашиб боради. Боз устига, туз йиғилиши, D3 витаминининг танқислиги ва бошқа бир талай омиллар суяк ҳолатини ёмонлаштириши ҳам маълум. Лекин булар ҳам камлик қилгандек, олимлар муаммони чуқурлаштирувчи яна бир қанча сабабларни топишган. Қувонарли томони шундаки, илдизини билгач, муаммони ҳал қилиш йўллари ҳам ойдинлашади. Демак, суякларни емирувчи омилларни таниб оламиз-да, уларга қарши курашиш чораларини таҳлил қиламиз. Суяклар асоси бўлган кальций ва фосфор доимий эмас. Улар суякларга «кириб-чиқади»ган моддалардир. Оддий қилиб тушунтирсак, суяк — бу мана шу минералларни ғамловчи омборхона. Организмдаги 90 фоиз кальций айнан суякларда сақланади. Одамнинг суяк тўқимаси ҳаёти давомида доим ўзгариб туради.

Narrator 2 Масалан, у юк кўтариш ёки жароҳатланиш сабабли таркибини ўзгартириши мумкин. Суяк тўқимасида 2 хил ҳужайра бўлади: остеобластлар — суяк матриксини шакллантиради ва остеокластлар — уларни парчалайди. Бу жараён резорбция дейилади. Остеокластлар суяк тўқимасида янги туннеллар яратса, остеобластлар уларни суяк билан тўлдиради. Мисол учун, бола тишлари чиқиши учун остеокластлар аввал жағдаги тиш чиқадиган соҳа суяк тўқимасини парчалаши керак. Суяк таркибининг ўзгариши ремоделлаштириш деб номланади. Болаликда суяк парчаланишидан кўра, ҳосил бўлиши кўпроқ юз беради. Шу сабабли одам скелети ўсади. Катта бўлгач эса бу жараёнлар меъёрлашади: ҳар куни одам скелетидан 0,4 г кальций чиқиб кетади ва шунчаси йиғилади. Кексаликда эса резорбция жараёнининг меъёри яна йўқолади ва минераллашиши камайиб, суяклар мўртлашиб боради ҳамда остеопороз ривожланади.

Narrator 1 Мисол учун, ҳомиладорлик ва эмизикли даврда аёл кўпроқ кальцийга муҳтож бўлади. Чунки организм бу даврда жуда кўп кальций сарфлайди. Эстрогенлар танқислиги. Бу аёл суякларига катта зарба берадиган омиллардан бири. Бу ҳолат остеокластлар ишига халал бериб, резорбция жараёнини секинлаштиради. Айниқса, менопауза даврида эстрогенлар миқдори анча камайиб кетади. Бу эса суяклар парчаланиши ҳолатини оширади. Суяк тўқимаси нозиклашиб, скелет мўртлашади. Қалқонсимон без гормонлари ошиб кетади. Бу гормонлар меъёрда бўлса, суякдаги ҳосил бўлиш ва парчаланиш жараёнлари ҳам мўтадил кечади. Аммо гипертиреозда парчаланиш жараёни тикланиш жараёнидан устун кела бошлайди. Натижада суяклар мўртлашади. D витамини танқислиги. Бу витамин суяк матриксини минераллаштириш учун жуда муҳим.

Narrator 2 Унинг танқислиги суякдаги жараёнларни издан чиқариб, қон плазмасидаги кальцийнинг камайишига олиб келади. Бу витаминнинг танқислиги оқибатида суяклар юмшаб қолади. Кўпинча, глюкокортикоидлар асосида тайёрланган препаратлар суяк тўқимасига салбий таъсир этади. Улар суякдан кальцийнинг ювилиб кетишига сабаб бўлади, бу минералнинг ичакларда сўрилишини қийинлаштиради. Кальций истеъмолини ошириш билан суякларга ёрдам бериш мумкин. Қалқонсимон без фаолиятини назорат қилиш учун эндокринологга мурожаат этиш лозим. D витаминининг манбаи — қуёш. Аммо D витамининг ўзи суякларни ҳимоялай олмайди. Бу ишда унга кальций жуда зарур. Суяклар фаолликни ёқтиради. Улар қотиб қолмаслиги учун диван ҳамда телевизордан узоқроқ бўлинг. Аммо велосипедда учиш суякларга фойда келтирмайди. У юрак ва мушакларни мустаҳкамлаши мумкин, лекин суякни эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top