3:28

Инсон Худо суратида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Муқаддас Китобда инсон Худонинг суратида яратилгани ҳақида ёзилган. Савол туғилади, “Нима учун Худо инсонни Ўз суратида яратган?” Бунда Худонинг Ўз мақсади бор эди. Инсон Худо билан алоқада бўлиши ва Унга сажда қилиши, Худо яратган барча нарсалар устидан ҳукмронлик қилиши ва Худонинг бошқарувчиси бўлиши учун инсон Худонинг суратида яратилди. Шундай қилиб, инсон бу оламдаги барча нарсаларнинг вакили бўлиш ҳокимиятига эга бўлди. Ибтидо 1:28 оят шундай дейди, “Худо инсонларга марҳамат қилиб, айтди: “Ували-жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар”. Бироқ, бу оламдага барча нарсалар устидан ҳоким қилиб тайинланган инсон гуноҳ қилгани учун ер юзидаги барча нарсалар бузилди.

Narrator 2 Инсон Худо суратининг асосий ҳусусиятини йўқотган бўлса ҳам Худонинг суратида яратилган бўлгани учун унда инсонийлик қадр-қиммат сақланиб қолган. Шунинг учун ҳамма одамлар шукур қилишади. Гуноҳ қилмасдан олдин Одам Атонинг ҳолати қандай эди? Масиҳ иккинчи бор келганда бизнинг танамиз тўлиқ қутқарилганида қандай бўлса, шундай эдими? “Инсон етарли даражада мукаммал яратилган, яъни ҳолатига кўра, солиҳ ва муқаддас яратилган. Бироқ бу инсон ўзини англаб етадиган даражада юқори поғонага эришган, дегани эмас. Инсон қисман мукаммал яратилган, бироқ қайсидир жиҳатларда ҳали мукаммал эмас. Вақтинчалик ҳамда илк мавжудод сифатида инсон янада баркамолликка ва шон-шуҳратга эришиши ёки бузилиб кетиши мумкин”. Дастлаб, Одам Атонинг ҳолати мукаммал эди, чунки унда ирода эркинлиги бор эди. Унда танлаш имкони бор эди.

Narrator 1 Одам Ато ўткинчи мавжудод сифатида яратилмаганди, у ўлмаслиги керак эди. Агар гуноҳ қилмаганида, ўлим нималигини билмаган бўларди. Инсон махсус муносабат қилиш учун яратилган. Шунинг учун Худо унга муносиб шерик берди. Инсон ёлғиз яшамаслиги лозим, у бошқа инсонлар билан бирга яшаши керак. Бу эса Худо билан муносабатга тааллуқли. Худо муносабатни яхши кўради. У инсонни Ўзи билан мулоқот қилиши учун яратган. Инсон бу уйғун мавжудот. Худо Ўзининг суратида яратган биз инсонлардан бир-биримиз билан уйғунликда яшашимизни истайди. Ибтидо 2:24 “Шунинг учун эркак киши ота-онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар”. Ҳозир ҳам Худо бизни жамаотда бирлашишга чорламоқда. Муқаддас Калом инсонга нисбатан ишлатган ҳар қандай тушунчалар орасида энг муҳими гуноҳдир.

Narrator 2 Каломда айтилишича, барча инсонлар гуноҳкордир. Юҳаннонинг биринчи мактуби 3:8 “Гуноҳ қилувчи эса иблис зотидандир. Чунки иблис азалдан гуноҳ қилиб келяпти. Аммо Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун келди”. Гуноҳнинг оқибатлари эса аянчли бўлади. Инсон танаси ва қалбининг барча кучлари ҳамда фаолиятлари бузилди. Худо билан муносабатлари бузилади ва Худодан айрилади. Айнан мана шу нарсани руҳий ўлим, деб атаймиз. Инсон гуноҳ қилганида, “боқийлик ҳолатидан” “ўткинчи ҳолатга” ўтди. Гуноҳни танлаган инсон иблисга тегишли бўлади. “Ким гуноҳ қилишда давом этса, у иблис зотидиндир”. Гуноҳкор одам иблисга тегишли бўлишга мажбур. Гуноҳ авлоддан-авлодга ўтади. Одам Ато инсониятнинг илк вакили ҳисобланади, шунинг учун унинг гуноҳи унинг авлодларига ҳам ўтиб келяпти.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top