3:25

У ҳурматга лойиқ

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Оилада эр ҳам хотин ҳам турмуш ўртоғининг қадрини, аҳамиятини ва ҳурматга лойиқ эканини таъкидлаши керак. Ҳар бир инсон уни эшитишларини, унга қолоқ солишларини хоҳлайди. Тинглашнинг ўзи инсонга қадр-қиммат, ҳурмат, севги ва муносиблик ҳиссини беради. Бу ҳис инсонга ўзининг аҳамиятли эканини ҳис қилишига сабаб бўлади. Ўзаро муносабат одатда, бир-бирларига нисбатан кўрсатиладиган муомала ва ҳурмат даражасидан юқори бўлмайди. Масиҳнинг қиёфасини ўзингизда мустакамлашга ҳаракат қилинг. Жорж ва Никки Келер диққат билан тинглаш ёрдамида қадр-қиммат ва ҳурматни таъкидлаш заруриятини қуйидагича изоҳлашади: “Биз бошқа бир инсонни тинглаганимизда, унга “шахс сифатида мен учун аҳамиятлисан, сен ҳис қилаётганларни муҳим деб ҳисоблайман. Фикрингга қўшилмасам ҳам сенинг фикрларингни ҳурмат қиламан.

Narrator 2 Бу фикрлар сен учун аҳамиятли эканини биламан. Нимадир айтмоқчи эканингга ишонаман. Мен сени ўзгартирмоқчи ёки баҳоламоқчи эмасман. Шунчаки сени тушунмоқчиман. Ўйлашимча, эшитишга арзийсан ва гаплашишинг мумкин бўлган инсон мен эканимни билишингни истайман”. Ўзига паст ёки носоғлом баҳо берадиган инсон ўзини қандайдир арзирли гап айта оламан, деб ўйламайди. Бундан инсон рад қилинишдан чўчиб, очиқ гапиришдан қўрқади. Баъзи аёллар эркакнинг унга бўлган севгиси ҳамда ҳурматини ҳис қилиши учун унинг ақлий салоҳиятини мақташини истайди. Яна турмуш ўртоқлар жуфтининг қилаётган ишига эътиборли бўлиши, имкон қадар унинг муаммоларига елкадош бўлиши ҳам бир-бирларини қадрлашини кўрсатади. Бундай ҳатти ҳаракатлар ўз-ўзидан келиб чиқмайди. Бу эр-хотинларнинг бир-бирини тушунишга ҳаракат қилиш истагидан пайдо бўлади.

Narrator 1 Оилада ва дўстлар орасида ҳам ижобий ва қўллаб-қувватловчи фикрлар бериш муносабатларни мустаҳкамлайди. Ижобийлик – мулоқотдаги энг ижобий омилдир. Танқид соғлом мулоқотни сусайтиргани каби ижобийлик жуфтингиз билан очиқликни қўллаб-қувватлайди. Иккита ўта танқидий кайфиятдаги инсон мулоқот қилиши мумкин, аммо бу соғлом мулоқот бўлмайди. Табиийки, барчамиз ҳам бўрттириб гапиришга ва нохуш нарсаларни эслаб қолишга мойилмиз. Шахслараро муносабатда биз ўзимизга нисбатан фақат салбий муносабатга эътибор беришга ва эслаб қолишга мойилмиз. Ўнта ижобий фикр билан бирга битта салбий фикр айтилса ҳам биз айнан ўша салбий фикрни бошқа фикрларга қараганда яхшироқ эслаб қоламиз. Суҳбатдаги мақтовлар ва танқидлар ҳисоби 90:10 бўлиши керак. Сиз инсонларга нисбатан дўстона муносабатдамисиз?

Narrator 2 Агар муносабатингиз яхши бўлса, одамлар сиз билан учрашишлари ҳамда сиз билан очиқ гаплашишлари осон бўлади. Ҳаворий Павлус қуйидагиларни ёзганда, бизнинг ҳатти-ҳаракатларимиз ва турмуш тарзимизга оид ажойиб кўрсатмаларни берган: “Энди эса, эй биродаларим, фикри-зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин” (Филиппиликлар 4:8). Суҳбатдошингизни қўллаб-қуватланг, токи сизларнинг мулоқотингиз ёқимли бўлсин. Қуйида берилган гапларни таққослаб кўрсангиз, улардан қайси бири кўпроқ рағбатлантиришини англаб етишингизга ишонаман. Оилада эр-хотин бир-бирларига, “Сен ҳеч қачон мени тушунишга ҳаракат қилмайсан”, дегани кўпроқ фойда берадими, ёки “Сен мени тушунишга ҳаракат қилган вақтларингни жуда ҳам ёқтираман”, дейишми? Турмуш ўртоқларнинг бир-бирларини қўллаб қувватлашда ижобий фикрларга урғу бериши бир-бирларининг оғирини енгил қилади ва муносабатни мустаҳкамлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top