3:22

Эътиборсиз бўлманг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Инсонлар турмуш қурганларида, одатда келажакда муаммо бўлмаслиги учун молиявий масалалар, фарзандлар сони бўйича муҳим масалаларни келишиб оладилар. Аввал ҳеч қачон ҳаёлингизга келмаган майда-чуйда нарсалар муҳокама ва қарор қилишни талаб этади. Икки инсон бир тан бўлгандаги улуғ қувончнинг бир қисми – бу муаммоларни биргаликда ҳал қилишдир”. Шунчаки эрталаб уйғониб, мўъжизавий тарзда ўз ҳис-туйғуларини бўлиша оладиган жуфтликнинг ўзи йўқ. Бу – ўрганиш жараёнидир. Ўз ҳис-туйғуларингизни баҳам кўришга ўрганиш учун сизга ҳам турмуш ўртоғингизга ҳам вақт керак бўлади. Севгининг энг улкан вазифаларидан бири — ҳис-туйғуларни бир-бирига қандай айтишни ўрганишдир. Агар муносабатни ва мулоқотни рағбатлантирадиган нимадир мавжуд бўлса, у ҳам оғзаки ёки имо-ишора билан жавоб қайтариш бўлади.

Narrator 2 Гапларига ҳеч қандай таъсирни сезмаганидан жаҳли чиққан аёл шундай деган: “Агар мени эшитаётган бўлсанг, жавоб бер! Нимадир айт. Нима бўлса ҳам. Фақат мени эшитаётганингни кўрсат”. Қалбимизни кимгадир очганимизда, бизни эшитаётганини билишимиз керак. Қуйида суҳбатдошингизни эшитаётганингизни кўрсатувчи бир нечта фойдали маслаҳатлар берилган. Жисмоний ҳатти-ҳаракатлар билан реакция билдиринг. Гапираётган одамга қаранг. Озроқ олдинга эгилинг. Унга жавобан бошингизни қимирлатинг. Суҳбатдошингизнинг кўзига қаранг. Ҳеч нарса кўз билан мулоқот қилишдан кўра қизиқроқ бўла олмайди. Кўпроқ маълумот беришини сўранг. Аниқлик киритиб олиш ёки қўшимча маълумот олиш учун саволлар беринг: “Бу билан нима демоқчисан?” ёки “Буни сенга нима аҳамияти бор?” Савол бериш билан сиз “Менга кўпроқ гапир, бу мен учун қизиқ” – деган бўласиз.

Narrator 1 “Афтидан, у билан учрашиш сенга ёққан кўринади” ёки “Сенга осон бўлмагандир” каби сўзлар билан суҳбатдошингизнинг сўзларини баҳоланг. Диққат билан қулоқ солиш – мустаҳкам муносабатга олиб келади. Ибораларни ҳамдардлик билан такрорланг. Суҳбатдаги фикрни ёки ҳисларни такрорлаш – маънони аниқлаштиради ва келгуси мулоқотни рағбатлантиради. Суҳбатдошингиз ниманидар айтаётганида, унинг гапини бўлманг. Унинг ўрнига гапни охирига етказманг ёки унинг гапини бўлманг. Мен учун бу жуда қийин. Ҳар доим ўзимга “Гапини бўлма, гапини бўлма” деб тураман. Жим турмаслик учун суҳбат ўртасида бўладиган қисқа тўхталишларнинг ўрнини тўлдиришга шошилманг, бу билан суҳбатдошингиз сизга айтмоқчи бўлган муҳим нарсани айтишига ҳалал берган бўласиз. Сабр – бу иноятдир. Суҳбатдошингиз гапини тугатмасидан олдин жавоб беришга ёки гапини бўлишга шошилманг, бу нарса сизни бесабр қилиб қўяди.

Narrator 2 Мунтазам равишда айтган гапингизни оқлаш йўлларини қидирсангиз, шунчаки ҳимоя механизмини ишга туширган бўласиз. Натижада, сиз диққат билан эшитмайсиз. Суҳбатдошингизнинг сўзларини маъқуллашингизни ва қўллаб-қувватлашингизни билдиринг. Униси ҳам буниси ҳам соғлом мулоқотни ривожлантиради. Сулаймон доно инсон бўлгани учун “ёқимли сўз асал кабидир, жонга роҳат, суякларга малҳам” эканини билган (Ҳикматлар 16:24). Сиз унга шундай денг: “Буни мен билан бўлишганинг учун катта раҳмат. Бунинг осон бўлмаганини биламан ва буни қадрлайман”. Ёки “Сен айтган гапларнинг аҳамияти катта ва фойдаси тегишига ишонаман”. Бу усуллар – самимий тингловчи бўлишнинг фаол усулларидан айримлари холос. Ёдингизда бўлсин, сизнинг қулоғингиз суҳбатдошингизнинг қалб эшигини очиши мумкин, шунинг учун қулоғингизни беркитманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top