3:15

Зиддиятлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Қандай қилиб, Худо қандай яратган бўлса, шундай шахс бўлиб қолиш ва бир вақтнинг ўзида бошқалар билан ҳамжиҳат бўлиш мумкин? Бу иш ҳамманинг қўлидан келавермайди, айниқса, турмушдаги яқин муносабатларда. “Мен ўзимни топиб олишим керак, — дейди ўн етти йиллик оилавий ҳаёт тажрибасига эга бўлган киши. – Менинг қадриятларим аёлимнинг қадриятларидан тубдан фарқ қилади, ҳатто иккаламиз масиҳий бўлганимиздан кейин ҳам. Зиддиятлардан қочиш учун мен ўз туйғуларимни, истакларимни жиловладим. Ўзимни хизматкордек ҳис қилсам ҳам ортиқ бундай қила олмайман”. Бундай ҳатти-ҳаракатлар никоҳ билан чегараланмайди. Жамиятда ҳам, бизнесда ҳам, жамоатда ҳам кўпинча, ўзимизни шундай тутамиз, худди зиддият – ғайриоддий нарсадек. Бундай эмаслиги ҳаворий Павлусдек эътиборли инсон томонидан тасдиқланган.

Narrator 2 У Римликларга 12:4, 5 – оятларда зиддиятларнинг асосий сабабини изоҳлаган: “Ахир, танамиз бир бўлса-да, танамиз аъзолари кўп, танамиз аъзоларининг вазифалари ҳам бир хил эмас. Шунга ўхшаб, биз – Масиҳга тегишли бўлганлар бир танани ташкил қиламиз. Ҳар биримиз ҳар хил аъзолар бўлиб, бир-биримизга боғлиқмиз”. Бир-биримиздан фарқли эканимизнинг ўзиёқ зиддиятларни муқаррар қилади. Биз ўзаро муносабатларимизга турлича ўтмишимизни, дунёқарашимизни, туйғуларимизни ва ҳатто маданиятимизни ҳам олиб кирамиз. Ҳар гал иккита тирик инсон бирлашганда, эртами-кечми жанжал келиб чиқади. Шунинг учун, юзага келган келишмовчилик муаммо эмас. Бу муаммони қандай ҳал қилиш – ҳақиқий синов ҳисобланади. Афсуски, кўпчилигимиз янги ҳаётимизда ҳам зиддиятларга масиҳий бўлмаган пайтларимиздагидек муносабатда бўламиз.

Narrator 1 Исо бизга зиддиятларга нисбатан бутунлай янгича муносабатни кўрсатганини ҳалигача англаб етмаймиз. Муқаддас Руҳ кучи билан ҳаракат қиладиган имонлилар зиддиятларни юзма-юз қарши олишни ва уларни ҳақиқат ва севги асосида ҳал қилишни ўрганиши мумкин. Бундай бўлмаганда эса, бизнинг Исо Масиҳ ҳақидаги гувоҳлигимиз ноаниқ бўлиб қолади. Зиддиятларни бартараф қилиш бўйича лаёқатсизлигимиз кундалик ишларимизда ҳам намоён бўлади. Ишда зиддиятга дуч келган одамлар тезда ишини ўзгартириш ҳаракатига тушишлари мени ҳайратга солади. Кўпчилик одамлар муносабатларидаги зиддиятларни ҳал қилиш учун бошқа иш излаш ва иш топиш йўлидаги қийинчиликларни афзал кўришади. Бироқ, бу – шунчаки курашишдан қочишни афзал кўришдир. Мана шунинг учун ҳам бугунги кунда узоқ муддатли яқин муносабатлар кам учрайди.

Narrator 2 Инсонлар орасидаги муносабатда икки хил қўрқув мавжуд: уларни ҳеч ким севмаслигидан ва ўзлари ҳеч қачон сева олмасликларидан қўрқиш. Худди шу қўрқув масиҳийларнинг Худо билан муносабатларига ҳалақит беради. Биз Худо бизни сева олмаслигидан ҳамда бизнинг Унга бўлган севгимизни муносиб кўрмаслигидан қўрқамиз. Худо Унинг бизга бўлган севгисини кўра олишимиз учун, Унга ишонишимиз ва ҳис қилишимиз учун бошқа одамлардан фойдаланади. Биз кўпинча, Худонинг севгисини биз учун ҳақиқатга айлантирадиган инсонга муҳтож бўламиз. Лекин Худо билан муносабатларимиздаги яқинлик ўсгани сайин зиддиятлар эҳтимоли ортади. Бир-бирини таниб-билишда мустаҳкамланаётган икки шахс манфаатларининг ўзаро тўқнашуви ҳатто иккита буюк давлатнинг ўзаро муносабатларидан ҳам кўпроқ зиддият келтириб чиқариши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top