MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ветнам давлати 150 хил қабилалар ва этник гуруҳлардан ташкил топган. Ҳар бирининг ўз тили ва одатлари борлигини биласизми? Бу қабилаларнинг баъзилари чекка, тоғли ҳудудларда яшайди. Қабилаларнинг баъзилари Масиҳийликни қабул қилган бўлса, бошқалари бутунлай бундан беҳабар. 15 минг кишидан иборат Жу-ру қабиласи шундай қабилалардан бири. Бу қабила Ветнамнинг Камбоджа билан чегара ҳудудида жойлашган тоғли ҳудудда яшайди. Бу одамлар Худо ҳақида билмайди, неча асрлардан буён шомонлар ва жодугарларга ишониб яшашади. Бир неча йиллар олдин, бу қабилага Хушхабар етказган инсонлардан бири уларнинг ҳаётида бўлган ажойиб ўзгаришни шундай эслайди: “Жу-ру қабиласига етиб бориш учун бир неча кун юришимизга тўғри келди. Ветнамнинг бу қисмида ёввой ҳайвонлар ва зулуклар жуда кўп экан.

Narrator 2 Ҳар сафар йўлимизда учраган дарё ёки ариқни кесиб ўтганимизда оёқларимизга зулуклар ёпишиб оларди. Қийинчилик билан Жу-руга етиб келдик. Ветнамнинг бу тоғли ҳудудлари 1975 йилларда Хушхабар эшитишган бўлса-да, Жу-ру қабиласи ҳаддан ташқари узоқ масофада жойлашгани ва етиб бориш қийин бўлгани учун, хушхабарчилар у ергача бора олмаганлар. Қишлоққа етиб келишимиз билан атрофимизга одамлар йиғилишди. Уларнинг бари яланғоч эди. Яланғоч юриш одатлари бўлгани учун эмас, камбағаллигидан ҳаммаси яланғоч юрар эди. Бу қишлоқдаги жодугарлар ёвуз руҳларга тўла эди. Қабиладаги ҳар бир одам улардан қўрқарди. Агар жодугар бирор одамни лаънатласа, ўша одам албатта ўларди. Қишлоқда кимдир касал бўлса, ўша жодугарнинг олдига келиб маслаҳат оларди сўнг, унинг гапига кўра қурбонлик қиларди.

Narrator 1 Биз етиб келгач, уларга Исо Масиҳ ҳақида гапира бошладик. Жодугар ҳам ўз чодиридан чиқиб, бизга қулоқ солди. Биз уларга, “Агар Исо Масиҳга ишонсангиз, у сизни гуноҳдан ва қулликдан озод қилади. Шунда сизлар ёвуз руҳларнинг қуллиги остида яшамайсизлар”, дедик. Шу пайт, жодугар одамларни бизга қарши қайрай бошлади. Биз уларга, “Қўрқманглар! Исо тирик, Худо ердаги ва осмондаги ҳар қандай ҳокимият Унга берилган”, дедик. Уларга Илёс билан Баалнинг руҳонийлари ҳақидаги ҳикояни айтиб бердик. Бу қабиладаги жодугарларнинг асосий кучли тумори бу бўйнига боғланган чўчқа тиши экан. Жодугар ғазаб ва нафрат билан бизга яқинлашди. У бизга шундай деди, “Агар сизнинг Худойингиз олов ёғдириб, мана шу тишни ёқиб юборса, сиз айтаётганларга ишонамиз. Бироқ бу тиш ёнмаса, сизларнинг ҳаммангизни ўлдирамиз.” Бизнинг ҳаётимиз Худонинг қўлида эди. Утишни ёқиб юборса ҳам Худонинг номи улуғланарди ҳам биз тирик қолардик.

Narrator 2 Астойдил ибодат қилдик. Жу-ру қабиласидагилар нима бўлар экан деб, атрофимизни ўраб олган эди. Бироз ибодат қилганимиздан кейин, чўчқанинг тиши ўз-ўзидан аланга олди. Бутун қишлоқ буни кўриб ҳайратда қолди. Ўша куни кўпчилик Исо Масиҳга ишонди ва Уни ҳаётининг Нажоткори деб қабул қилди. Бугун Жу-руда 300 дан ортиқ масиҳий бор. Улар Исонинг ҳаёти ва қандай яшаш кераклиги ҳақида асосан ҳикоялар орқали ўрганадилар. Бошқа усулларни тушуниши қийин бўлгани учун хизматчилар уларга фақат ҳикоялар орқали, Худонинг сифатлари ва Унинг қутқарувига жавобан қандай яшаш кераклигини кичик ҳикоялар орқали ўргатадилар. Бу жуда ажойиб ва қизиқ жараён. Бугун улар руҳий кучлар босими остида яшамайди. Энди озод инсонлар каби, Худога сажда қиладилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top