3:02

Душманлар Маъбаднинг қайта қурилишига тўсқинлик қиладилар

MP3

Ассалому алайкум. Қадрли опа сингиллар бугунги суҳбатимиздан Худованд йўлида юриш чоғида бизга асосий душманимиз шайтон атрофимиздагилар орқали ҳужум қилишга ва ва Худо хизматини қилишимизга ҳалал беради. Қуйида Худованд халқи билан бўлган воқеани билиб олсангиз, бу Худо йўлидан оғишмай юришингизга ва бу йўлда фарзандларингизга ёрдам бера оласиз. Диққат билан тингланг. Яҳудо ва Бенямин қабиласининг ғанимлари: “Асирликдан қайтиб келганлар Исроилнинг Худоси — Эгамиз Маъбадини қайта қураётган эканлар”, деган хабарни эшитиб қолишди. Улар Зарубабелнинг ва уруғбошиларнинг олдига келиб, шундай дедилар: “Биз ҳам сизларга қўшилиб Худойингизнинг уйини қурайлик, чунки биз ҳам, сизлар сингари, Худойингизга сажда қиламиз. Оссурия шоҳи Исархаддўн бизни бу ерга олиб келгандан буён Худойингизга қурбонлик қилиб келяпмиз.”

Лекин Зарубабел, Ёшуа ва Исроилнинг бошқа уруғбошилари уларга шундай деб жавоб бердилар: “Сизлар Худойимизга уйни биз билан бирга қурмайсизлар. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз учун уйни ўзимиз қурамиз. Форс шоҳи Куруш буни бизга буюрган.”

Шундан кейин маҳаллий халқдан бўлган бу ғанимлар Яҳудо халқини саросимага солиб, қўрқитишга ва қурилиш ишларидан қайтаришга ҳаракат қилишди. Улар амалдорларга пора бериб, Форс шоҳи Курушнинг бутун ҳукмронлиги давомида Маъбадни қайта қуриш режаларига қаршилик қилиб келдилар. Баъзан, ҳозир ҳаётимиз бутунлай ўзгарган. Одамлар ҳам давр ҳам ўзгарган, дейишади. Аслида ундай эмас. Одамларнинг табиати ҳам душманимиз шайтоннинг усуллари ҳам ўзгармаган. Бугун ҳам шайтон турли йўллар билан Худо хизматчиларини тўхтатишга жон жаҳди билан киришади.

Қадимда ҳам Худо халқининг душманлари маъбаднинг қурилишига халақит беришган. Доро тахтни эгаллаб, Форс шоҳи бўлгунга қадар бу аҳвол давом этиб келди. Яҳудийлар Қуддус деворларини кўтаришга ҳаракат қилганларида яна қаршиликларга дуч келишди.

Бир неча йилдан кейин шоҳ Ахашвераш тахтга чиқди. Ахашвераш ҳукмронлигининг бошларида, ғанимлар Яҳудо юрти ва Қуддус шаҳрида яшаётган яҳудийларга қарши айбнома ёздилар. “Энди, шоҳимизга маъқул бўлса, Бобилдаги шоҳ ҳужжатларини синчиклаб қараб чиқсалар. Ўшанда шоҳ Куруш Худонинг Қуддусдаги ўша уйини қайта қуриш учун фармон чиқарганми ёки йўқми, кўрадилар. Шоҳимиз бу ишга оид қарорларини бизга маълум қилишларини сўраймиз.” Деб ёзилган эди. Яна ўша холат қайтарилди.

Шундан сўнг шоҳ Доро, Бобилда сақланадиган ҳужжатлар синчиклаб қараб чиқилсин, деб фармон берди. Ниҳоят, Мидия вилоятининг маркази Екбатана шаҳридаги архивдан бир ўрама қоғоз топилди. Унда қуйидагилар ёзилган эди: “Шоҳ Куруш ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида Худонинг Қуддусдаги уйига оид шундай фармон чиқарди: Худонинг уйи олдинги ўрнида қайта қурилсин, токи одамлар у ерда қурбонликлар келтира оладиган бўлишсин. Харажатлар шоҳ хазинасидан тўлансин. Бундан ташқари, Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан Бобилга олиб келган Худонинг уйига тегишли буюмлар ҳам Қуддусга қайтариб олиб борилсин. Ҳаммаси Худонинг уйига олдингидай жойлаштирилсин.” Душман қанчалик йўлимизга тўсқинлик қилмасин, Худованд биз орқали Ўз ишини албатта бажаради. Буни Маъбадни қуриш воқеасидан ҳам билсак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top