3:21

Худо жавоб беради

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Агар ҳаётимизга синчиклаб назар ташласак, Худованд уни қудрат билан бошқараётганига, ҳар бир кичик ибодатларимизга ҳам жавоб бераётганига амин бўламиз. Гувоҳлигимизни бошлашдан олдин Муқаддас Каломда Худованд ибодатларга жавоб бериши ҳақидаги бир оятни эътиборингизга тақдим этишни лозим топдик. “Ниҳоят, Худо Роҳилага ҳам марҳамат қилди ва унинг илтижоларига жавоб бериб, бола туғишга қодир қилди.” (Ибт. 30:22) Сиз билан биз яқиндан танийдиган бир биродаримиз Худонинг марҳамати ҳақида шундай гувоҳлик беради: “Биз масиҳийлар одатда Худонинг қулоғи борлигини, Унинг чексиз муҳаббатга тўла юраги борлигини унутиб қўямиз. Муқаддас Каломни вароқлаб ўқир эканмиз, Эгамизнинг қадимда қилган мўъжизавий ишларидан ҳайратланиб, менинг ҳаётимда ҳам шундай бўлса экан, деб орзу қиламиз. Орзу қилманг, ишонинг.

Narrator 2 У ўзгармаган. Қадимда Ҳанна ва Роҳиланинг илтижоларига қандай жавоб берган бўлса, бугун ҳам У ўзига имон келтирган фарзандларининг ҳаётида шундай ишлашга қодир Худо. Яқинда ўз оилам ва биродарларга уй сўраётганимда, Худованд менга бундан бир неча йиллар олдин, худди шундай ибодатимга жавоб берганини эслатди. Буни деярли унутиб юборган эканман. Худо уй ҳақида сўраган ибодатимга шундай жавоб берган эди. Бундан 15 йиллар олдин мен бир ташкилотда ишлардим. У ерда яқин бир биродарим ҳам ишларди. У ерда ишлай туриб у билан жуда яқин бўлиб кетдик. Тушлик пайтида бир-биримизнинг ҳаётимиз, муаммоларимиз ҳақида суҳбатлашардик. Бир куни ўша ажойиб биродар менга бир таклиф берди: “Биз доим муаммоларимиз ҳақида гаплашиб ўтирибмиз, келинг ундан кўра, шу муаммо ҳақида ҳар куни биргаликда тушлик вақтимиздан фойдаланиб, Худога ибодат қиламиз.

Narrator 1 Ахир У эшитади-ку. Иккаламиз ҳам оиламиз билан ўша пайтларда ижара уйда турар, уй сотиб олиш учун жамғарган пулимиз ҳам йўқ эди. Шундай қилиб ҳар куни тушлик пайтида икки киши Худонинг ваъдасига ишониб Ундан уй сўраб ибодат қила бошладик. Ҳар куни ибодатда шундай деб, Худонинг ваъдасини Ўзига эслатардик, “Сизларга яна шуни ҳам айтай: ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангизлар, осмондаги Отам тилагингизни бажаради”. Бир йил уй муаммоси учун биргаликда тўхтовсиз ибодат қилдик. Сўнг эса биргаликда ишлаётган лойиҳамиз поёнига етиб, мен у ердан ишдан кетдим. Аммо Худованд ибодатларимизга жавоб берди. Кейинги йили баҳорда Худованд бизга уй берди. Бу мўъжиза эди. Биз ижара уйда яшаб, камгина ойлик билан уй олишни орзу ҳам қилмаган эдик, аммо Худо қудратли. У ибодатларимизни эшитди ва бизга уч хона уй берди.

Narrator 2 Биз қўлимиздаги озгина пул билан ўша уйни сотиб олдик. Сўнг эса бизга қарз берган биродарга уйнинг қарзини тўлашимиз учун Худо бизни иш ва пул билан баракалади. Ўша ажойиб биродаримиз ҳам биздан сўнг укасининг уйига кўчиб ўтди. Укаси ўқишга кетадиган бўлиб, опасидан ўша уйда туришни, агар истасалар ўқишни битириб келгунча, ўша уйнинг пулини аста-секин йиғиб тўлаб сотиб олишлари мумкинлигини айтибди. Бу ҳам Худонинг унга берган жавоби эди. Ортга назар ташласам, Худонинг ҳаётимда кўрсатган ғамхўрлиги ва марҳаматини кўраман. Худонинг бу жавоблари мени янада ишонч билан каттароқ, ҳовли уй сўрашга илоҳомлантиради. Бу сафар нафақат ўз оилам, балки мен каби уйга муҳтож бошқа биродарлар учун ҳам ибодат қилаяпман. Ишончим комил, Барҳаёт ва Қудратли Худовандимиз бу ибодатларимга ҳам жавоб беради.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top