Ассалому алайкум азиз биродарлар, Азизлар кучли масиҳий бўлишимиз учун, билим бизнинг руҳий ўсишимизга ёрдам қилади.«Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб-биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз.
Бундан буён ҳар турли таълимотларнинг шамоли билан учиб, тебраниб юрадиган гўдаклардай бўлмайлик…» Бир неча йил муқаддам бир қиз ўзини ёмон ҳис этарди. У нафақат жисмоний касал эди, унга ғам-қайғулар азоб берар эди.
Сўнгра у бир йигитдан мактуб олди, у кейинчалик вақт ўтиши билан унинг эри бўлди. Хатда уни юпатиб, уни севишини ва унга уйланишини айтган эди. Бундай хатни олиб, унинг тез соғайгани ниҳоятда ҳайратда қоларли эди.
Муқаддас Китоб ўша хатдек, биз учун Худонинг муҳаббати ҳақида махсус хабарга эга. У ҳам биз қандай яшашимиз кераклигини ўргатиб, биз Раббий билан абадий яшайдиган вақт келишини ваъда қилади!
Агар биз ғам-қайғуда бўлсак ёки ўзимизни ёмон ҳис этсак, биз учун Инжил Хушхабарига мурожаат этиш имкони очиқ ва Худонинг биз учун тайёрлаган режаларини ўқиш лозим.
Буни ўрганиш бизнинг кечинмаларимизда ёрдам беради ва юпатади ҳамда бизга Худо учун ҳар бир инсон қадрлилигини, У биз ҳақимизда қандай ғамхўрлик қилаётганини кўрсатади.
Муқаддас Китобни ўрганиб, нафақат биз учун бўлган Худонинг режаси билан, балки Унинг ваъдалари билан ҳам танишамиз. Муқаддас Китоб қалбнинг ҳаётига мадад берувчи озуқадир.
Агар биз уни ҳар куни ўқисак, бу билан қалбимизни ва баданимизни мустаҳкамлаймиз. Масиҳ шундай деган:«Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди» Матто Хушхабар китобининг 4боби 4 ояти.
Роҳат биз Муқаддас Китобни ўқишдан чинакам маза топиб, роҳатланамиз. Биз севган кишиларимизнинг мактубини ўқиганимизда қувонганимиздек, Худо бизни севиши ҳақидаги Хушхабарни ўқиганимизда худди шундайин қувонишимиз мумкин.
Ҳатто Унинг ўгитлари ҳам, бизга қувонч олиб келади, чунки Худо уларни бизнинг фойдамиз учун беради. Забур китобининг 118 боби 111 оятида айтилган: «Ваҳийларингни абадий мерос қилиб олдим, Улар юрагимга шод-хуррамлик бағишлайди».
Биз Унинг Каломини ўқиганимизда, Худонинг яқинлигини сезамиз. Худо ушбу Каломда ҳозирдир ва Калом орқали бизга шахсан гапиради. Бу биз тасаввур қилишимиз мумкин бўлган, энг катта имтиёздир.Далда бериш Худонинг Каломи биз учун юпатувга тўла. У бизни роҳатлантиради.Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди хайр саломат бўлинг.