Ассалому алайкум азиз биродарлар, Азизлар биз Муқаддас Китобда кўраётган ҳақиқат, энг муҳим саволларга жавоб беради, ҳаёт мазмунини беради ва унинг маъносини очади.
У бизни зулмат ва бидъатлардан озод қилади. Кафолат нафақат хавфсизликни, балки келажакни таъминлашни беради. Худонинг каломи бизга тўлиқ кафолат беради ва Масиҳдан ишончга етаклайдики, У бизни абадий уйга олиб боради.
Худонинг Каломи – бу бизнинг “қилич ва қалқонимиз”, гуноҳ ва шайтонга қарши – бизнинг руҳий қуролимиз, агар, фақат биз мунтазам ибодат билан Худонинг Каломини ўрганиб борсак.
Худо қандай қилиб бизга Муқаддас Китобни бергани ҳақида сиз қачонлардир ўйлаганмисиз? Бу китобни фаришталар тузиб, кимдир уни топиши учун қолдириб кетганми?
Ёки кимдир бутун ўзининг ҳаёти давомида ҳаёт тадқиқотларини олиб бориб, пировардида бизга ўзининг фалсафасини берганми?Худо Ўзининг Каломини бизга бериш учун бу услубларнинг биронтасидан ҳам фойдаланмаган.
Худо кўп асрлар мобайнида биз Муқаддас Китоб деб атаётган Китобни бериш учун оддий одамлардан фойдаланган. Муқаддас Китобнинг ҳамма китобларининг уйғунлиги, мувофиқлиги ва уларнинг Худо ҳақидаги гувоҳлиги ҳеч қачон ўзгармайди.
Муқаддас Китобнинг яратилиши – мўъжиза. Бу китобнинг ўзгармай сақланиб қолиши – ундан ҳам катта мўъжиза. Пайғамбарларнинг бири ҳикоя қилади, подшоҳлардан бири башорат китобини олган ва уни оловга ташлаб ёқиб юборган.
Аммо Худо пайғамбарга бошқа ўрамни олиб янгитдан ҳамма ёзилганларни ёзишни буюрган. Ва у шундай қилган. Худонинг Каломини йўқ қилиб ташлаш мумкин эмас. Худо бизга бу китобни тайёрлаш учун кимдан ва қандай фойдаланган ва Китобнинг бир қисми бошқа қисми билан қандай мувофиқдир.
Бу Китоб билан яқиндан танишганимизда, биз кўпроқ ҳайратланиб асир тушамиз ва бу билан ўзимизни келажакда ушбу китобни ўрганишга тайёрлаймиз. Библия – бу ўзига хос кичик кутубхонадир, Худо бизга берган 66 китобдан иборат.
Биз уни Муқаддас Китоб, Муқаддас Ёзув ёки Худонинг Каломи деймиз.«Библия» сўзи «китоблар» демакдир. «Муқаддас» ёки «Илоҳий» алоҳида бошқача бир нимани билдирадики, биз иззат ва ҳурмат қилишимиз керак, чунки бу Худога тааллуқлидир.
Библиянинг 66 китобининг ҳар бири – Муқаддас Китобдир. Азизлар қачонки биз ушбу китобларни ўқиб ўрганар эканмиз, кун сайин рўхан ўсиб борамиз. Ундаги оятларни ёдлаш эса, вақти келиб хаётимизда ас қотиши анниқ.
Шунинг билан азиз биродарлар,бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.