Ассалому алайкум азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масих ўзга Ёрдамчини юборишни ваъда қилди. У бу ерда «параклит» сўзини ишлатган, бу юнончада баъзида Юпатувчи деб таржима қилинади.
Параклит шунингдек «яқинига ёрдам кўрсатувчи» деган маънони ҳам билдиради. Яна бир томондан параклит сўзи қудратли, масъулиятни зиммасига олган ва бизга ёрдам кўрсатишга қодир эканлигини билдиради.
У шунинг билан ҳаёт Руҳи, Муқаддас Руҳ, ҳақиқат Руҳи, донолик Руҳи, Масиҳ Руҳи ва Худонинг Руҳи деб номланади. Сизда қандай муаммо пайдо бўлмасин, сизнинг ёрдамчингиз уни қандай ҳал этишни билади.
Сиз шифога муҳтожмисиз? Бугун оламнинг ҳар хил қисмларида одамлар мўъжизавий тарзда ибодатларга жавобан шифо топишяпти. Карлар эшитади, кўрлар кўради, Муқаддас Руҳнинг қудрати билан шоллар қўлтиқ – таёқларини қолдириб яна юра бошлайдилар.
У барча яшовчиларга ҳаёт берувчи, ҳаёт Руҳидир. У хасталарни Исо Масиҳ орқали Унинг ерда бўлган даврида шифолаган, худди шуни У ҳозир ҳам қилмоқда.Азизлар Муқаддас Каломни ўқир эканмиз ҳаёт Руҳи қандай ҳаёт бериши, бадан ва қалб учун саломатлик бериши, У бу фоний дунёда қандай шодликка ва қониқишга тўла ҳаёт бериши ва ўлимдан кейинги ҳаётда шуҳратли ҳаёт бериши ҳақида ўрганамиз.
Аммо Руҳ бераётган ҳаёт билан роҳатланиш учун Унинг раҳнамолигида бўлиш зарур. «Башарий табиат амри билан яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Илоҳий Руҳ амри билан яшайдиганлар илоҳий фикр қиладилар.
Башарий табиатнинг мурод-мақсади ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод мақсади-ҳаёт ва тинчликдир» -деб ёзилган Римликларга мактубининг 8 боби 5ва 6 оятларида. Сиз нима дейсиз азиз биродар: солиҳ ҳаёт кечириш қийинми?
Сиз аъло масиҳий бўлишни хоҳлайсизми? Албатта сизнинг Ёрдамчингиз – бу Муқаддас Руҳ. Муқаддас – Худо учун гуноҳдан ажратилган демакдир. Муқаддас Руҳ гуноҳнинг қанчалик даҳшатлилигини бизга кўрсатади ва ундан қутулишимизда бизга ёрдам беради.
Биз Руҳга озодлик берганимизда У бизни Худога яқинлаштиради ва манманлик, кибр, ўжарлик, ғазаб, нафрат, сержаҳллик, бидъат, дангасалик, хасислик, ўксиниш, бўйсунмаслик ва ахлоқсиз фикрлар ҳамда қилиқлардан йироққа олиб кетади.
Балки, қандайдир ёмон одатингиздан озод бўлиш учун ёрдамга муҳтождирсиз. Агар сиз масиҳий бўлсангиз, унда сизнинг баданингиз – Муқаддас Руҳ маъбадидир. У сизга баданингизга зарар келтирадиган ҳар қандай одатдан қутулишга ёрдам қилади.
Муқаддас Руҳ орқали минглаб кишилар гиёҳвандликдан озод бўлган, тиббиёт уларга фақат вақтинча енгиллик бериши мумкин эди. Муқаддас Рух эса хамма нарсага қодир. Шунинг билан азизлар мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.