Ассалому алайкум азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масих Ўзининг хочдаги ўлимини, уч кундан кейин қайта тирилишини, осмонга кўтарилишини, шогирдларининг устига Муқаддас Руҳ тушиб келганда нималар содир бўлишини, Хушхабарнинг тарқалишини ва Қуддусдаги маъбаднинг вайрон бўлишини билар эди.
Буларнинг ҳаммаси худди Исо айтганидек содир бўлди. Унинг яна бошқа башоратлари шу тобнинг ўзида бажо бўлмоқда. Ва биз биламиз бошқа қолганлари ҳам ҳақиқатан бажо бўлади.
Забур куйчиси Масиҳ ҳақида бундай ёзган:“Худованд онт ичган ва сўзидан қайтмас: Малкисидқ мартабаси бўйича Сен абадий руҳонийсан” Забур китобининг 109 боби 4 ояти.
Малкисидқ Қадимги Аҳдда улуғ руҳоний бўлган ва у Худо томонидан танланган эди. Қадимги Аҳддаги барча пайғамбарлар халқ учун ибодат қилишарди ва уларнинг гуноҳлари учун қурбонликлар келтиришарди.
Шунингдек, Исо ерда юрган пайтида Ўзининг издошлари учун кўп ибодат қиларди, ҳозир эса, бизлар учун ибодат қилмоқда. Қурбонликка эса Ўзининг шахсий ҳаётини бизларнинг гуноҳларимиз учун берди.
Энди биз Худога, бизнинг Руҳонийимиз бўлган Исонинг кечирими орқали яқинлаша оламиз. Қачонки биз Унга ибодатда яқинлашсак, Руҳонийимиз бизнинг муҳтожликларимизни Худога етказади.
Қадимги Аҳд башоратларига монанд Масиҳ Ғалабадор Шоҳ қандай бўлар экан! У Худонинг ва одамзоднинг душмани бўлган шайтонни енгди. У гуноҳни, касални, қайғуни ва ҳатто ўлимни ҳам енгди.
У ёвузликнинг кучини енгди ва ерда ҳақиқатни, адолатни, тинчликни ўрнатди. У бутун дунёнинг ташвишини бўйнига олди. Халқ Унинг келишидан ҳайратланиб қарар эди.
Бу каби башоратни сиз Ишъаё китобининг 9 боби 6 оятидан ўқийсиз. Унда Тинчлик Шаҳзодаси ҳақида шундай ёзилган: «Унинг ҳокимлиги ва тинчлигининг кенгайиши билан Довуднинг тахти ва шоҳлигининг чегараси йўқдир.
У уни одиллик билан ҳукм қилиб, ҳозирдан то абад мустаҳкам қилар. Раббимизнинг рашки орқали бу амалга ошар» Ишъаё китоби 9 боби 7 ояти. Сизлар Хушхабарга эътибор берсангиз баъзи бировлар Исони Худонинг Ўғли деб атаган.
У Довуд тахтининг қонуний меросхўри эди. Унинг издошлари Унинг мўъжизаларини ва Унинг чўпонлигини кўриб, Масиҳ ўрнатган ажойиб шоҳликнинг хосиятини билиб олдилар. Кўпчилик эса Уни Шоҳ қилиб қўймоқчи бўлдилар.
Лекин Исо ердаги шоҳликни ўрнатишга тайёр эмас эди. Биринчи бўлиб У Ўзининг шоҳлигидан, бизнинг юрагимизга яхши аҳволни ва ҳаёт даражасини яхшилашни берди. Азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.