MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, ҳозирги кунда шогирд ёки шогирд орттириш мавзусида кўплаб китоблар чоп этилмоқда, ҳатто шу мавзуда кўплаб семинар ва конференциялар уюштирилмоқда.

Бу, албатта, жуда яхши мавзу. Шу билан бирга энг аввало, ҳар биримиз ўзимизга: мен қандай шогирдман деган саволни бериб кўрсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Шогирд деганда аслида бошқа одамнинг маслаҳатларини қабул қилишга тайёр бўлган одамни англатади десак, хато бўлмайди.

Чунки ҳар бир ҳунарманд ҳам яхши уста бўлиб етишишдан олдин бир неча йил яхши бир устознинг қўлида меҳнат қилади. Устоз ўз шогирдидаги меҳнатга бўлган иштиёқини кўриб ва у шу ишни қандай бажараётганини кўриб, вақти келганида, ўзини алоҳида ишлай олишига кўзи етса, алоҳида ишлашга рухсат беради.

Агар ҳар қандай инсон яхши шогирд бўлишни истаса, аввалом бор ўз устозининг ҳар бир айтганларини кам кўстсиз бажаришга ўрганиши лозим. Ҳар бир масиҳий шогирд чўпонга ва ибодатхонадаги тартиб қоидаларга қулоқ солишни яхши билиши керак.

Агар ҳар қандай масиҳий киши Худога қулоқ солишни билса, ўйлайманки, у яхши шогирд ёки яхши устоз бўла олади. Азиз биродар, агар сиз каломни ўқиб тушунишингиз қийин бўлса, ҳеч иккиланмасдан тажрибалироқ масиҳий биродарлардан илтимос қилишингиз мумкин.

Ўйлайманки, улар албатта ўзининг ёрдамини ҳеч кимдан аямайдилар. Керак бўлса, сизга устозлик қилиши ҳақида улардан илтимос қилиб кўринг. Ўзингиз учун яхши устоз топишга ҳаракат қилинг.

Масиҳий инсонлар, албатта, руҳий устозларидан ташқари бошқа устозлар ҳам танлаши мумкин. Масалан, тил ўрганиш учун ёки келажакда бошқа бир мамлакатга бориб хизмат қилишни ният қилган бўлсангиз, бирон касб ҳунарни танлаб яхши ўрганиб олишингиз учун ҳам сизга ўргатадиган устоз топишингиз мумкин.

Хуллас, ҳаётда ўрганишимиз керак бўлган жуда кўп нарсалар бор. Ҳар биримизнинг бош устозимиз, албатта, Раббимиз Исо Масиҳдир. Раббимиздан ўз келажагингиз ва Унга қандай хизмат қилишингиз мумкинлиги ҳақида Ундан сўранг.

Албатта, Худованд сизга тўғри йўлни танлашингиз учун йўл кўрсатади. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар сиз азизларда шогирдлик мавзусида қандайдир саволлар бўлса ёки таклиф мулоҳазаларингиз бўлса, ҳеч иккиланмай бизга мактуб йўлланг.

Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top