3:08

Исо Масих 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Қадимги Аҳд, У учун кўп исмларни ишлатган.

Илоҳим деб 2,700 марта атаган.Илоҳим – Худо деб таржима қилинади, баъзи пайтларда Худонинг ишини таърифлаш учун кўплик сон билан олмош ва феълларга қўйилиб ишлатилади.

Бу яна яратилишнинг таърифида ҳам бор. Баъзи пайтларда бу, феъл билан бирлик сонда ҳам, кўпчилик одам ишласа ҳам бир киши каби айтилади. Муқаддас Китоб икки бирикмани ёки рақамни битта сўз билан аниқ билдира олади.

Илоҳий бирлик деб аталган Худо, бир шахсдан кўпроқдир. “Азалда Худо осмон билан ерни яратди. …Худонинг Руҳи эса сув юзида парвоз этар эди. …Яна Худо : Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик деди” Ибтидо китобининг 1боби 1ояти ва 2 боби 26 оятлари.

Худо инсон ривожланиши учун очганидек, биз Қадимги Аҳдда ва Янги Аҳдда Худо – яъни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ деб аталувчи учта шахсни ўргандик. Биз Уларни уч бирликдаги Худо деб, яъни Муқаддас Уч бирлик деб атаймиз.

Бунинг маъноси Учта шахснинг бирлигини билдиради. Улар битта мақсадга, битта кучга ва битта табиатга эга. Улар комилликда ва келишувда доим бирга ишлашадилар. Улар яратилишни ҳам бирга яратдилар.

Озгина вақт мобайнида Исо ерда юрди. Улар абадийдир. Худонинг исми Ота, Ўғил ва Руҳ деб ҳам аталади. Уларнинг ораларида фарқ мавжуд. Биз Отага – Худо деб мурожаат қиламиз, Ўғилни ердаги исми билан – Исо деб чақирамиз, ва Муқаддас Руҳ билан гаплашамиз.

Исо, Ўз Отаси билан бирга эди, яъни У Отасида ҳозир, Отаси эса Унда эканлигини айтди. ”Эй Ота, Сен Менда ва Мен Сенда ҳозир бўлганимизга ўхшаб, улар ҳам Бизда ҳозир бўлиб, бир бўлишсин.

… токи Биз бир бўлганимиздек, улар ҳам бир бўлишсин. Сен Менда, Мен эса уларда ҳозир бўлиб, мукаммал бирликка эришсинлар”. Ота Худо, Исонинг ибодатига жавоб берди, биз уни Юҳанно мактубининг 17 боби 15 оятида кўришимиз мумкин.

Кейин Исо бизнинг гуноҳларимиз учун ўлди, Худо Унинг ўлимидан кейин, яна Уни юксалтирди. Қириқ кундан кейин кўпчилик Унинг осмонга кўтарилганини кўрди. Худо бир неча одамга Отаси билан бирга Ўз шуҳратида кўришга рухсат берди, яъни Стефанга.

”Муқаддас Руҳга тўлган Стефан эса осмонга тикилиб қараб, Худонинг улуғворлигини ва Худонинг ўнг томонида турган Исони кўрди”. Азизлар Жаннатда Худованднинг ёнида бўлиш барчамизга насиб қилсин.

Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top