3:12

Никох ва оила 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ саломат учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, никоҳ илоҳий режа дастурига киради. Инсон буни ўйлаб топмади ёки буни яратмади – никоҳни Худо яратди. Никоҳни ўрнатиш учун Худо Эрам боғини танлади.

У Ўз сўзи орқали никоҳни мустаҳкамлади. Жалиладаги Кана шаҳрида, никоҳ тўйига Масиҳнинг ташрифи буни тасдиқлайди.Шу дарсда, илоҳий асосда қурилаётган ҳар бир никоҳда Масиҳнинг Жамоат билан ўзаро муносабати акс этади.

Кимдир никоҳни комплект «бир бутунни ташкил қилган нарсаларнинг тўлиқ тўплами»га қиёслайди. Бу жараён қўпол ишланган жойларини тозалашни, баъзи жойларини елимлаш, озгина текислаш, чанг босган жойларини артиш, мум билан ишлаб чиқиш ва жило беришни талаб қилади.

Лекин бунинг натижаси ажойиб мукофотдир. Бу турдаги никоҳ – Худонинг Каломига ва намунасига мувофиқ қурилаётган никоҳ. Никоҳ – бугунги кунда Худо томонидан ўрнатилган, ер юзига гуноҳ кириб келишидан олдин бошланган ягона нарса.

Бу ҳақида биз Худонинг Каломи Муқаддас Китобдан ўқиймиз.«Яна Худованди Карим: «Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман», – деди. Шунда Худованди Карим одамни қаттиқ уйқуга мубтало қилди.

Одам ухлаб қолгач, унинг қовурғаларидан биттасини олди ва ўрнини эт билан қоплади. Одамнинг қовурғасидан Худованди Карим бир хотин барпо қилиб, уни одамнинг олдига олиб келди». Кўриб турганимиздек Момо Ҳавони Одамга умр йўлдош қилиб дунёга гуноҳ кириб келишидан олдин яратган.

Энди биз биламизки Худонинг Ўзи эркак ва аёлга Ўзининг мукаммал режасининг бир қисми сифатида никоҳ муносабатларини берди. Худонинг никоҳни баркамол шароитга киритиши сабабли У Эрам боғи билан ҳам таъминлади.

Биз никоҳни ҳамма вақтда ҳамма одамлар учун намуна сифатида қабул қиламиз. Худо инсонларнинг никоҳга киришини хоҳлайди, лекин Унинг никоҳ учун мезонлари мавжуд. У Ўз халқининг мана шу ўлчовларга амал қилишини кутади.

Афсуски, гуноҳ Эрам боғига кириб келди. Ўша вақтдан бошлаб Худонинг инсонга берган баракалари бузилишга гирифтор бўлди. Гуноҳ миллионлаб оилаларни қуритди. Агарда оилангиз Худо инсонга лаззатланиш учун берган ажойиб тотувликда бўлишини хоҳласангиз, У Ўз Каломида бизга тақдим этган намунасига эргашинг.Бугунда оила ва никоҳ ўрнатувига аввал ҳеч қачон бўлмаган ҳужумлар бўляпти. Кўпчилик никоҳдан бутунлай қутулиш ва ҳеч қандай расмий никоҳсиз вақтинча бирга яшаш шартномасини тузишни хоҳлашади.

Бу шартнома хоҳлаган пайтда, икковидан бирининг хоҳиши билан бузилиши мумкин. Бу эса албатта гунох саналади. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top