Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна соғ саломат учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Ер юзида Одам билан Ҳаводан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Кимдир, дунё тезроқ одамларга тўлиши учун Худо Одамга бир неча аёл бериши керак эди деб ўйлаши мумкин.
Лекин ҳамма нарсани билувчи Худо Одамга битта хотинни берди. Бу Худонинг режаси эди; бу Худонинг никоҳ учун энг юксак мақсади эди. Шунинг учун Худо ўрнатган беками-кўст никоҳ учун битта эркак ва битта аёл бўлиши шарт эди.
«Эр киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади. Шунга кўра улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар. Худо бирга қўшганини бандаси ажратмасин», Исо – эркак ва аёл бир бутун бўлади деб айтган.
Анъаналардан фарқли ҳолда Муқаддас Китоб таълими шундай. Дунёнинг баъзи бурчакларининг анъаналари эркакка биттадан кўп хотин олишга рухсат беради. Мамлакатлардан бирида аёлга биттадан кўп эр орттиришга рухсат берилган.
Бошқа ерларда эса бир оиланинг ҳамма ўғиллари ўша битта хотинга уйланишади. Шундай халқлар борки аёлларини савдога қўяди. Халқлар орасида уйланиб, ажрашиб яна «қайтадан» уйланиш одатлари ҳам мавжуд.
Баъзи бир жуфтлар шунчаки никоҳсиз бирга яшаб юраверишади. Кўриб турганингиздек, одатлар, анъаналар сизга тўғри никоҳ ҳақида ҳеч қанақа амалий қўлланма беролмайди.
Бошқача айтганда сиз Худонинг Каломига мурожаат қилишингиз зарур. Исо, никоҳни ҳеч нарса бузмаслиги лозимлигини ўргатди. Мусога берилган Ўнта Қонунда Худо, никоҳни бузиши мумкин бўлган гуноҳларни ҳам киритди:
«Зино қилма, … бошқанинг аёлига шаҳват билан қарама…». Агарда эр ёки аёл яна бошқа одам билан жинсий алоқада бўлса, зино қилган ва Худонинг қонунини бузган бўлади. Бу ахлоқсизлик бўлади.
Ҳатто бировнинг эрини ёки аёлини хоҳлаш – бу гуноҳ: «Лекин Мен сизга айтаман: ким бир аёлга шаҳват билан қараса ҳам, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади» -деб ёзади Матто Хушхабар китобининг 5боби 28 оятида.
Янги Аҳд ҳам ахлоқсизликка қарши Худонинг огоҳлантиришини қувватлайди. Никоҳда барча аёллар ва эрлар бир-бирларига содиқ бўлишлари лозим. Худо ахлоқсиз ва зинокорларни ҳукм қилади.
Ушбу сабоқни кўриб чиқиб, никоҳ – бутун инсоният учун Худо режасининг бир қисми эканлигининг гувоҳи бўласиз. Биз Худонинг таълимига ва никоҳ намунасига амал қилганимизда, оиламиз бахтли бўлади. Оилада бошдан кечирганларимиз, бизга кўп руҳий ҳақиқатларни тушунишга ёрдам беради. Худонинг мақсади – оилада эр ва хотин, ота-она ва фарзандлар севги, дўстлик ва бир-бирига ғамхўрликни топишидир. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.