2:49

Никох ва оила 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Худо инсон танасининг тузилишини шундай туздики, жинсий алоқа натижасида фарзанд туғилиши содир бўлади.

У боланинг танасига, ўз вақтида етилишиш жавобгарлигига тайёрлайдиган ривожланиш жараёнини қурди. Ўғил ва қиз болалар болаликдан ёшлик даврига ўтиш вақтида, уларнинг баданларида анча ўзгаришлар содир бўлади.

Бу жисмоний ўзгаришлар орқали, уларнинг ҳаётига янги қизиқишлар, ҳислар ва хоҳишлар ҳам кириб келади. Ўғил болада қиз болага нисбатан қизиқиш пайдо бўлади.

Қизларни эса ўғил болалар ўзига жалб этади. Бунда ҳеч қандай нотўғри нарса йўқ. Бу шунчаки Худонинг ёшларни никоҳга тайёрлашдаги режасининг бир қисми: «… уларни эркак ва хотин қилиб яратди».

Шундай бўлса-да, уларнинг никоҳдан олдинги хатти-ҳаракатлари учун Худонинг ўлчовлари мавжудлигини ёшлар тушуниши керак. Агарда келажакда бахтли ҳаёт кечиришни хоҳласа, улар амал қилиши керак бўлган қонунлар мавжуд.

Сиз Худога тегишли бўлган кунингиздан бошлаб, Худо яшайдиган Унинг маъбади бўласиз. Бу демак, Муқаддас Руҳ сизда яшаши учун, тананинг пок сақланишига сиз жавобгарсиз.

Масиҳий сифатида бошқа жавобгарликка ҳам эга бўлсангиз, оилангизга, ўзингизга ёки шахсий соғлигингиз доирасига нисбатан сизнинг шахсий жавобгарлигингиз – бу ўзингизни пок ва тоза сақлашингиз ва у ерда Худо яшай олиши учун яроқли идиш бўлишингиздир.

Ўзингизни пок сақланг.Муқаддас Китоб ёшларни фоҳишалар ёки енгил табиатли аёллар билан боғланишига қарши огоҳлантиради. Муқаддас Китоб никоҳдан ташқари бўлган жинсий алоқаларни, баччабозликларни ва шунга ўхшаш жинсий бузуқликларни ман қилади.

1-Коринфликларга мактубининг 6 боби 15ва17 хамда19 оятларини диққат билан ўқинг.Маънавий ва ахлоқий тозаликни писанд қилмаганликнинг бир нечта натижасини белгиланг.

Биринчидан ахлоқсиз ҳаёт кечирганлар таносил касаллигига дучор бўлган. Бу соғликни йўқотиш ва шармандалик билан тугаши камдек, яна фарзандларига ҳам касалликни юқтириши орқали бир умрлик шикаст олиб келади масалан:

кўр бўлиб қолиш, ақли заифлашиш ва бошқа жиддий жисмоний камчиликлар. Иккинчидан, ёш аёл никоҳсиз жинсий алоқалар орқали ҳомилали бўлиши натижасида, эрнинг ҳимоясисиз, никоҳда эга бўлиши мумкин бўлган насалардан маҳрум бўлган ҳолда фарзандини қийинчиликлар билан ўстиради. Азизлар хамма нарса Худонинг розилиги ила бўлиши лозим. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top